Latest news

20:03​Дембелени Саудия Арабистонида кутишмоқда  0 19:41АПЛ 25 йил ичида илк бор тўп етказиб берувчисини ўзгартирди  2 19:15"Барселона"нинг икки ўйинчиси жароҳат олди  1 18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  3 18:38"Вольфсбург" ҳимоячиси "Ливерпул"да Ван Дейкнинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  2 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  2 17:18"Мен Мэйсон Манутга ишонаман" — Аморим  3 16:50Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради  0 16:22Мессининг тансоқчиси Логан Полни у билан жанг қилишга чақирди  4 15:55"Бавария" собиқ президенти вафот этди  0 15:36Тимур Кападзенинг Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийлар штабига беларуслик мутахассис қўшилди  9 15:13Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади  0 14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  16

Испания ёшлар терма жамоаси — кетма-кет иккинчи бор Европа чемпиони News

Испания ёшлар терма жамоаси — кетма-кет иккинчи бор Европа чемпиони

Ҳар икки йилда ўтказилиб келинадиган 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати кеча ўз ниҳояcига етди.
Финалгача ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келган "Манчестер Юнайтед" голкипери Де Хеа дарвозаси нихоят испанларнинг финалдаги рақиблари - Италия терма жамоаси томонидан ишғол этилди. Бироқ бу Италияликларни қувонтирди деб бўлмайди. Чунки якунда барибир Испания ёшлар терма жамоаси Апенин ярим оролилик рақиблари устидан 2:4 ҳисобида ғалаба қозониб, 21 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртачидаги Европа чемпионлиги тожини ҳимоя қилишга эришдилар.

2011 йилда ўтказилган сўнги чемпионатда ҳам айнан Испания термаси ғолиб бўлганди.

Испаниянинг ушбу термасидаги асосий юлдузлари Алькантара ҳамда Исколар финалда ҳам ажойиб ўйин намойиш этиб, ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Алькантара хет-трикка эришган бўлса, Иско пенальтидан тўп киритди.

Италияликлар Иммобиле ва Бориниларнинг биттадан голлари билан жавоб бера олдилар ҳолос.

Шундай қилиб бу ёшдаги терма жамоалар ўртасида ҳам Испания европада тенгсиз эканлиги тасдиғини топди.
 
Евро U-21
Финал

Италия U-21 – Испания U-21 2:4 (1:3, 1:1)
Голлар: 0
:1 – 6 Алькантара, 1:1 – 10 Иммобиле, 1:2 – 31 Алькантара, 1:3 – 38, пенальти Алькантара, 1:4 – 66, пенальти Иско, 2:4 – 80 Борини.

Италия U-21
– Барди, Кальдирола, Ж. Донати, Бьянкетти, Реджини, Флоренци (Сапонара, 58), Верратти (Крими, 76), Ф. Росси, Борини, Инсинье, Иммобиле (Габбьядини, 58).

Испания U-21 – Де Хеа, Бартра, Монтойя, И. Мартинес, А. Морено, Коке (И. Камачо, 86), Ильярраменди, Алькантара, Иско, Мората (Родриго, 80), Тельо (Муниаин, 71).

Огоҳлантиришлар: Коке (12), Верратти (18), Тельо (27), И. Мартинес (47), Реджини (65), Кальдирола (71), Крими (78). 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика