Latest news

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  301 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди News

"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди

Бироздан сўнг Испания Суперкубоги финали доирасидаги "Реал" — "Барселона" ўйини якунланди.

Реал Мадрид – Барселона 2:5

13 январь, 00:00 | "King Abdullah Sports City"

Голлар: 1:0 – 5 Мбаппе, 1:1 - 22 Ямал, 1:2 - 36-пен Левандовски, 1:3 - 39 Рафинья, 1:4 - 45+10 - Бальде, 1:5 – 48 Рафинья, 2:5 – 60 Родриго.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 75), Рюдигер, Тчуамени (Модрич, 64), Васкес (Асенсио, 52), Камавинга (Себальос, 46), Вальверде, Беллингем, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 76), Родриго, Мбаппе.

Барселона – Шченсни, Бальде, Мартинес (Араухо, 28), Кубарси, Кунде, Педри, Касадо, Гави (Пенья, 59), Рафинья (Ферран Торрес, 79), Левандовски, Ямаль (Ольмо, 59).

Огоҳлантириш: Камавинга (35), Мартинес (45+8), Рюдигер (53), Винисиус Жуниор (55), Тчуамени (62), Асенсио (77), Левандовски (77), Араухо (87), Рафинья (89).

Четлатиш: Шченсни (56).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Барселона" ўтган йилги финал учун қаттиқ реванш олди. Супер ўйин учун иккала жамоага раҳмат айтамиз. Бундай ўйинлар жуда кам бўлади. "Реал" 5:1дан кейин ўйинни ташлаб юбормади, "Барселона" ҳам. Тезлик тушмади, ўйинни тугатиб қўйиш учун ўйнашмади. Бу тахсинга лойиқ. Айнан шунинг учун ҳам бу жамоалар - дунёнинг энг зўрлари. "Барселона" - Испания Суперкубоги соҳиби!

90+6. Ишонасизми, шу қўшимча вақтнинг ўзидаёқ "Реал" ҳисобни тенглаштиришга лойиқ вазиятлар яратди. Мбаппенинг зарбасини Пенья қайтарди.

90+4. Энди Рюдигер ажойиб имкониятни йўққа чиқарди. Яъни, гол уриш учун имкониятни...

90+2. УХХХХХХХХХХХ!!! Кунде дарвоза ёнида турган Беллингемга "подкат" ташлаб, тўпни олди. Ҳамма бир зум пенальти деб ўйлади.

90. Ўйинга 8 дақиқа қўшилди.

88. Родри шу нуқтадан ҳам дарвозага тепди. Кутилганидек, ноаниқ зарба.

87. Фол. "Барселона" жарима майдончаси ёнида, бурчакроқ томонда Мбаппе йиқитилди.

86. "Реал" ҳужумга ўтди. "Барселона" тўпни қайтарди. Бурчакдан узатилган тўпни Беллингем дарвозага йўналтирди. Ноаниқ.

80. Ўйин мураккаблик даражасини секин-секин йўқотмоқда. "Реал" ҳужум қилишга ҳаракат қиляпти. Лекин "Барселона" рақибни назорат қилиб турибди.

"Барселона" ўтган йилги финалнинг аламини икки ҳисса қилиб олмоқда.

70. "Реал" "Барселона" дарвозасига анча яқинлашди.

64. Модрич ўйинга қўшилади. Мухлислар нолаларини эшитди Анчелотти. Тчуамени ўйиндан олинди. Бугун у чап ёни билан турган кўринади.

62. Сариқ! Тчуамени ҳозиргина ўйинга қўшилган Ольмони "чопди".

60. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! РОДРИИИИИИИ!!! Ҳисоб қисқармоқда! Супер ўйин! Супер жамоалар! Супер футболчилар!

56. ҚИЗИЛ! Шченсни жамоасини иккинчи голдан қутқариш учун ўзини қурбон қилди.

55. Мбаппени йиқитган Шченснига қизил карточка кўрсатилиши кераклигини "Реал" футболчилари талаб қилмоқда. Менимча улар ҳақ.

Айтганча, бугун майдонда Тчуаменининг акаси ёки укаси ёки манекени ўйнамоқда. 

Менимча, бешинчисидан кейин "Реал"чиларда оғриқ тарқаб кетган. Чунки улар ўйинни кўрмаяпти-ёв

48. Бешинчиси! Рафинья нималар қилиб ташлади. Ўйинни тугатсак бўлмайдими десам, "Барселона" мухлислари мени эзғилаб ташлашса керак-а?)

47. ЗАРБАААААААА!! Родрининг кучли зарбасини устун қайтарди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- "Реал" қайтмоқда! Майдонга қайтмоқда. Ваҳима қиладиган жойи йўқ.

Танаффус!

45+10. Ҳаааааааа!!! Менимча иккинчи бўлимни ўтказмасак ҳам бўлади. 4:1. "Реал" пишди-ёв.

45+7. ЗАРБАААААААААА!! Куртуа тўртинчисини ўтказиб юборишни истамаяпти. Бальденинг кучли зарбасини қайтарди бельгиялик посбон.

45+5. УХХХХХХХХ!! Вальвердедан зўр "подкат" кўрдик. Агар Рафинья Федерикодан ҳам ўтганида, барчаси биринчи бўлимнинг ўзида тугаган бўлармиди...

Биринчи бўлимда 9 дақиқа қўшилди-е. "Ё тавбангдан кетай", деган гап эсга тушиб кетди...

43. ЗАРБААААААА!! Рафиньянинг узатмасидан кейин Касадо боши билан зарба йўллади. Ноаниқ. Футболчининг ўзи жароҳат олди.

"Барселона" бу ўйинга жуда зўр тайёрланибди. "Реал"ни майдоннинг ўзида "пиширмоқда".

39. ГООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Рафинья! Ўйин якунланмаган бўлсин-да)

38. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Васкеснинг зарба аралаш пасини Шченсни ушлаб олди.

36. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски "Барселона"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда!

35. ПЕНАЛЬТИ!!! "Барселона" мантиқий равишда ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун катта имкониятга эга!

33. УХХХХХ!! "Барселона" футболчиси "Реал" жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам ВАРни эшитса керак. Бу яққол пенальти.

29. "Барселона" катта босим уюштирмоқда.

24. ЗАРБАААААААА!! Бурчакдан узатилган тўпга Тчуамени боши билан зарба йўллади. Шченснидан чиройли сейв кўрдик.

22. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ямал "Реал" жарима майдончасида хоҳлаганини қилди ва Куртуа дарвозасини ишғол қилди! Мантиқан тўғри ва адолатли гол!

Дастлабки 20 дақиқаликда тўпни ушлаб туриш бўйича кўрсаткич: 17-83 фоиз. Даҳшат!

20. Гави тўп учун курашда Мендидан устун бўла олмади.

19. Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Касадонинг зарбаси ноаниқ кетди.

18. "Барселона" узоқ вақт давомида позицион ҳужум уюштирди. Педрининг зарбаси рақибига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

9. УХХХХХХ!! Рафиньянинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Зўр вазият бўлганди.

5. ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Сен урмасанг, сенга уришади. "Реал" қарши ҳужумдан гол уриб кетди! Мбаппеееееее! Донолар айтганидек: "Ҳеч кимнинг даври йўқ, Мибаппининг даври келди".

4. ДАХШАААААТТТТТ! Рафиньянинг боши билан йўллаган зарбаси ерга бир сапчиди. Куртуа чизиқ устидан қайтарди. Шундай зарбаларни Куртуа PlayStation'да қайтарса бақирар эдим, нереал-ку деб.

2. ЗАРБАААААА!! Ямалнинг жарима майдончаси ташқарисидан айлантирма йўллаган зарбасини Куртуа қайтарди. Бурчак зарбаси.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун дунёни иккига бўлувчи ўйин. Стартга оз вақт қолмоқда.

Rating: +23   

Comments

+20   
13 jan 00:46:50
SHOKIRJON TOLIPOV
РЕАЛДИ МУХЛИСЛАРИ КАНИ???????????? БУГУН ФУТБОЛ БОРЛИГИНИ БИЛИШАРМИДИ)))
+16   
13 jan 01:59:00
Sardor Sobirov
Bu tarkib bilan rean butun dunyoni yutishi mumkin lekin yamali bor barsani oldida shunchaki ijoz ekan. Zor zor deyish kerak tamom.
+15   
13 jan 02:01:11
WalveRine-_-6
Bugun Flick shunchaki Carlo papani partaga otqazib dars otib berdi. Ofsayd qopqonisiz yuqori temp taklif qildi Flick janoblari. Chempionatdagi ochko yoqotishlar shunchaki omadsizlik bolganini kopchilik tushundi endi manimcha. VISCA BARCA!
+14   
13 jan 02:24:54
Мансур
Reply to comment by Abubakr Omonilloyev
Шу инсонлигимизни унутиб финта чикариб кояпсизларда умуман айрим Реални ва Барсани мухлислари бугун ютган эртага ютказишини ойламаяпти.
Барсани 25 йиллик мухлисиман шу вахт ичида хеч қачон Реалдан 5та гол утказмаган
+14   
13 jan 02:00:20
Erling Xoland
MES CUÉ UN CLUB. GʻALABA MUBORAK BARSELONA
+14   
13 jan 01:58:50
WalveRine-_-6
Birinchi marta real 5 ta gol otqazib yutqazganiga xursand bolsa kerak. agar qizil kartochka bolmasa bilmadim nimalar bolar edi. Realni yutqazib ham omadi keldi e qoyil)
+14   
13 jan 00:56:45
Dostonbek Anvarov
Бечара Мбаппе наххой гол урдим диятгандура 3-1 хД
+13   
13 jan 02:09:13
???? Бек ????
Bugun Realni oʻta va oʻta sharmandalikdan Shesniy qutqarib qoldi (Myu muxlisi)
+13   
13 jan 02:08:37
Абдурахмон Вахобов
БАРСАНИ ХАКИКИЙ АСЛ МУХЛИСЛАРИНИ ТАБРИКЛАЙМАН.
+13   
13 jan 00:58:17
Dostonbek Anvarov
4-1 Балдеееееееееее Шесниям уради хали корасанлар
+12   
13 jan 02:09:30
Marg‘ilonlik
Реал Мадрид мухлисиман. Тан олиш керак Флик яна тактик ютди. Анчелотти тактик томондан ютказди. Барса хакли галаба козонди бу сафар хам.
+12   
13 jan 01:22:15
Абдурахмон Вахобов
Биродарлар сизларга бир савол.Узи бу сайт нима учун очилган?Мусулмонлар бир бири билан уршсин сукишсин ахмок килсин деб очилганми?Ёки бир бири билан фикр алмашсин деб очилганми? Нима учун биз узбеклар бундай биз?Бу бир оддий футбол булса.Просто футболни куриб завки шавк олиб мазза яшаш керак эмасми?Мани фикримни тугри тушиндинглар деб уйлайман.Жонларингиз сог булсин.Факат илтимос бир бирларингизни хакорат килманглар.
+12   
13 jan 00:27:47
Санжар
Reply to comment by Шерзод Турсунов
Geyselona muxlislari shunaqa payti pinaginiyam buzmay jim kuzatuvda
Ман реалниям барселонаниям мухлисимасман. Лекин сан жамиятда 1 тийинлик одамсан. Маданиятинг ва тарбия оган жойингни канакалигини оламга курсатиб турибсан.
+11   
13 jan 02:31:40
Fazliddin Usmonov
Rasman. Bohonalar mavsumini ochiq deb elon qilamiz.
Marhamat:
1. U kubok kerak emas
2. Sudya nohaqlik qildi.
3. Zato chempionlar ligasida bormiz
4. MTRKa O'zbekiston translations qilmadi
5.Real Barsa fanatlari xursan bo'lsin deb yutqazib berdi????????????
6. Ob xavo issiq boldi, Real sovuqda yaxshi oynedi
7. Stadionda odam kopli qildi, Real kop odamdi oldida oynalmedi
8. Oxirgi to'pdi dami ozakan
9. Vini j 10  raqamda oʻynashi kerak edi 7 da oʻynadi adashib ketdik????????
10. Realda  jiddiy yo'qotish, Alaba tushmadi.
11. Alaba tog'a kemadilar. Uni ustiga Arda Guler ham Tushmadi
...
+11   
13 jan 02:24:23
Dostonbek Anvarov
Reply to comment by Qirol Zidan
Бечоралар, анчадан бери кубок ютишмагани кўриниб қолди. Майли, ҳар замонда ютиб турсин шундай.
Ачишябдими вазелин сурт укатой
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика