Latest news

07:25Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди  2 02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  17 02:45АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  19 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  1 00:39ЕЧЛ. "Брюгге" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига дастлабки ўйинда "Аталанта"дан устун келди  9 00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  1 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  3 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  3 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  29 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  8 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  18 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0

Испания Суперкубоги бошланмоқда. Мусобақа нега Саудия Арабистонида ўтказилади? News

Испания Суперкубоги бошланмоқда. Мусобақа нега Саудия Арабистонида ўтказилади?

Барча саволларга жавоб берамиз.

Ҳа, азизлар Испания Суперкубоги учун кураш старт олмоқда. Сўнгги йилларда соврин учун ўйин мавсум ўртасида ўтказилмоқда – шундай экан тақвимда адашиб қолиш ҳеч гап эмасди. Қизиғи, Ла Лига баҳслари ҳам давом этаверади – шунчаки Суперкубок иштирокчиларида 17-тур учун "сабабли нб" бўлади.  

Бу материалда Суперкубок борасидаги асосий саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.


Ўзи нега испанлар Саудия Арабистонида ўйнайди?

2018 йил Испания футбол Федерацияси Суперкубокдан имкон қадар кўпроқ пул ишлаб олишни кўзлади, шунда стандарт икки ўйин ўрнига плей-офф учрашувлари варианти ўртага ташланди. 2019 йил февраль ойидаёқ янги формат таклиф қилинди ва барча ўйинлар январь ойига "тиқиштирилди" – яъни мавсум айни қизиган даврга.

Иштирокчиларнинг бу масаладаги эътирозлари ҳеч нимани ўзгартирмади.

Аввалига "Барселона" ва "Реал"ни "сетка"нинг турли томонларига қўйишмоқчи эди, бундай ҳолатда грандлар фақатгина финалда рўбаро келиши мумкин бўларди. Бироқ кейинроқ федерация бундай фикр спорт принциплари жиҳатидан адолатли бўлмаслигини таъкидлади. Испания Кубоги финалчилари ва ўша финалда ўйнамаган Ла Лиганинг яна икки жамоаси иштирок этади.

Формат аниқлаб олингач, федерация раҳбари Луис Рубиалес ўйинларни шунчаки Испанияда ўтказишни истамади ва топ даражадаги футбол учун яхшигина пул тўлай оладиганларни излай бошлади. Дастлаб испанларнинг столида Қатар ва АҚШдан таклифлар бўлган. Шу паллада, унда ҳали "Барселона" футболчиси бўлган, аммо раҳбарлар ишларига аралишиб юришни хуш кўрадиган Жерар Пике масалага қўшилади – у ўзининг инвестиция компания "Kosmos" орқали Саудия Арабистони ҳукумат вакиллари билан алоқа ўрнатиб берди. Америкаликлар вариантини Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас қўллаб-қувватлаганди, лекин у вариантдан осиёликлар фойдасига воз кечишга қарор қилинди.

Саудия Арабистони бу масалага қизиқиб қолди ва амалдорларга космик даражадаги пулларни таклиф қилди – уч йилда 120 млн евро. 2021 йил ёзда "Marca"да бир материал чоп этилади — Суперкубок 2029 йилгача Эр-Риядда ўтказилади. Испанлар эса бунинг эвазига 240 дан 320 миллион еврогача пул ишлаб олади.


Ўзи кимлар Суперкубок учун курашади?

Бу сафар Испания Суперкубогида "Атлетико"ни кўрмаймиз – ўтган мавсум Симеоне "бандаси" чемпионатда учинчи бўлди, Кубокда эса учинчи дивизион вакили "Корнелья"га мағлуб бўлди. 

"Реал" — Испания чемпиони сифатида. Ўтган мавсум айнан Анчелотти жамоаси совринни ўзиники қилганди. Ҳозир эса "реалчилар" сергак тортгани аниқ – "Мадрид" футболчилари у қадар яхши спорт формасида эмас, Алаба ва Тчуамени шерикларига ёрдам бера олмайди. Охирги уч уринишда эса чемпион стабил равишда ярим финалда "ўйиндан чиқиб кетяпти". Бензема ва жамоадошлари бу сафар анъанани буза олармикин?

"Барселона" Суперкубокда Ла Лигадаги иккинчи ўрин сабабли иштирок этади. Хави шогирдлари Ла Лигада мадридликлардан уч очкога олдинга ўтиб олди, лекин Саудия Арабистонидаги ғалаба ёқимли бонус ва ўз навбатида рақибга руҳий зарба бўлиши мумкин. Шу ўринда муҳим бир факт, Роберт Левандовскининг дисквалификацияси Суперкубок ўйинларига таъсир қилмайди.

"Бетис" – Испания Кубогининг амалдаги ғолиби. Ҳозир Пеллегрини жамоаси яна Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни орзу қилмоқда ва Ла Лигада тўртинчи поғонани банд этиб турибди. Шундай экан, "Бетис" ҳам номдорроқ ҳисобланган "Барселона" ёки "Реал" учун чинакам бош оғриқ бўлиши ҳеч гап эмас. Жамоа сафида айниқса 29 ёшли форвард Борха Иглесиас ўзини кўрсатмоқда – унинг ҳисобида бу мавсум "уже" 8 та гол бор.

 "Валенсияўтган мавсум Кубок финалида иштирок этган. Гаттузо бошлиқ жамоа омадсиз даврни бошидан ўтказмоқда – охирги 5 ўйинда бор йўғи 1 та ғалаба. Жароҳатлар ҳам "кўршапалаклар"ни эркин учишига йўл қўймаяпти – мусобақадан олдин Нико Гонсалес ва Саму Кастильехо сафдан чиқди. Ҳозирча янги харидлар ҳақида арзирли гап йўқ.


Қачон ўйнашади?

Иштирокчилар кимлиги ва қандай сараланганини тушуниб олдик. Жуфтликлар қандай бўлади?

• Биринчи ярим финал: "Реал" "Валенсия"га қарши – 11 январь 23:59 Тошкент вақти.

• Иккинчи ярим финал: "Барселона" "Бетис"га қарши – 12 январь 23:59 Тошкент вақти.

Ярим финал баҳслари битта учрашувдан иборат. Финал 15 январь куни бўлиб ўтади.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика