Latest news

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   0 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  3 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  4 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Испания – шунчаки супер. Коста-Рика билан ўйин барча жабҳаларда идеал ўтди News

Испания – шунчаки супер. Коста-Рика билан ўйин барча жабҳаларда идеал ўтди

Даҳшатли "қизил фурия".

Евро-2020 якунланганига атиги бир йил бўлди, аммо Луис Энрике бошчилидаги Испания терма жамоасининг сифати унутилгандек.

Бунинг асосий сабаблари ҳужумдаги супер юлдузнинг йўқлиги ва дарвозабон билан боғлиқ баҳсли вазият. Аммо, Евро-2020да ҳам Давид Вилья ва Фернандо Торрес (аммо, Альваро Мората бор эди) йўқ эди, дарвозани эса Унаи Симон қўриқлаганди.



Испания ўшанда xG (пенальтини қўшганда ҳам, қўшмаганда ҳам), зарбалар (90 дақиқа ичида 16,1, Италияда 15,8) ва тўпга эгалик қилиш бўйича (72%, Германияда 61,8%) юқори натижани қайд этганди. Испанлар шунингдек рақиб ярим майдонидаги тўпсиз ҳаракати билан ҳам ҳайрон қолдирди: прессинг интенсивлиги, прессинг ҳаракатлари сони ва юқорида тўпни олиб қўйиш бўйича топ-3га кирди.

"Мен бутун ўйин боғлиқ бўладиган юлдуз билан ишлашдан кўра терма жамоа борлар билан ишлашни афзал кўраман", – деди Энрике Қатардаги йўлда. Катта эҳтимол билан Испанияда шундай юлдуз бўлганда, Энрике ундан воз кечган бўларди. У бор таркиб билан топ даражада ишламоқда.

Луис Энрике Евро-2020 ярим финалида Италияни тоза ҳужумчи схемасисиз ҳайратда қолдирди: Мората захирада қолди, Дани Ольмо эса "алдамчи тўққизлик"га айланди. Бундай қарор Энрикега Испаниянинг тўлиқ устунлигини тақдим этди. Леонардо Бонуччи ҳатто ўша ўйинни фаолиятидаги энг қийини деб атади, аммо Испания финалга ўтмади (пенальтилар сериясида ютқазди).


Энрике ЖЧ-2022га нафақат Мората ва Ольмони, балки Ферран Торрес (кўпроқ иккинчи бўлимда майдонга тушади – 31та ўйин) билан Иордания (3:1)га қарши яқин ўтган ўртоқлик ўйинида "тўққизлик" ролини бажарган Марко Асенсиони ҳам олиб келди. "Асенсио бизнинг ўйинимизни бирлаштирган ҳолда ажойиб ҳаракат қилди. Биз унинг ҳаракат майдонини чеклаб қўйдик, унинг тез-тез кескинлик яратиш мумкин бўлган ҳудудларда пайдо бўлишини хоҳладик", – деб тушунтирди Энрике.



Коста-Рика билан ўйиннинг асосий таркибидаги ҳужум марказига айнан Асенсио қўйилди – у Мората 57-дақиқада тушгунга қадар Испаниядаги энг кўп зарба берган ўйинчи эди (9тадан 5та зарба). Асенсионинг ўйинни ривожлантириш учун пастга тушишига тўғри келмади – Испания Коста-Рикани майдоннинг учинчи қисмига қамаб қўйди – аммо Марко жарима майдончаси чизиғи бўйлаб ҳаракат қилган ҳолда камдан-кам тўпга эга чиқди.

Энрике Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида яна бир қизиқ ҳолатни тақдим этди: анъанавий таянч ярим ҳимоячиси Родри мудофаа марказига чиқди: "Мен "Ман Сити"да олти ёки етти ўйинда ҳимояда ўйнаганман. Фернандиньо деярли бутун мавсумни мудофаада ўтказган, "Ливерпуль"да Фабиньо пастга тушган. Бу энг мантиқий ўзгариш деб ўйлайман. Агар рақиб чуқур ҳимояланса, сен барибир тўп билан таянч ҳудудида бўласан. Тўпсиз ўйинда ҳам ўзгариш бор: истаган пайтда ҳаракатланиш мумкин эмас, совуққонроқ бўлиш керак.

Марказий ҳимоя позицияси эса алоҳида жисмоний кучни талаб қилмайди. Асосийси – қатъият. Агар мудофаа марказида ўйнасам, бу борада кучайишим керак", – деганди Родри ЖЧ-2022 стартига қадар.

Родри шундай қилиб Коста-Рикага қарши ўйинда мудофаа марказида майдонга тушди. Шундай қилиб Энрике марказий ҳимояда Пау Торрес ва Эрик Гарсияни захирага ўтказди.



Асенсио – ҳужумчи, Родри – ҳимоячи, 18 ёшли ажойиб Гави эса сезиларли ўзгаришларга қарамай асосий таркибда, Луис Энрике эса умуман ўз услубидан чекингани йўқ. Испания ЖЧда тўпга эгалик қилиш (81,8%, бунга қадар энг яхши натижа – 80,3%, Аргентина 2010 йилда Грецияга қарши ўйинда) ва узатмалар сони (ҳали ҳеч ким 1000тадан ортиқ қилмаган, Энрике жамоаси эса Коста-Рикага қарши – 1043) бўйича рекорд ўрнатди, аммо бу умуман зерикарли кўринмади.

Жорди Альба ва Аспиликуэтанинг қўшилиши, Педрининг узатмалари, Гавининг жарима майдончасига ёриб кириши, Ольмо ва Ферран Торреснинг бирга-бир ўйинда ҳаракат қилиши – Испания қувноқ ўйин ўтказди (шу жумладан захиралар туфайли ҳам).

Ўйин эса 7:0 ҳисобида испанларнинг фойдасига ҳал бўлди. Испания умуман рақибнинг зарба беришга йўл қўймаганини ҳисобга олсак, идеал ўйин ўтказди.

"Қизил фурия" Евро-2020да вазиятлардан фойдаланиш бўйича катта муаммоларга учради, ЖЧ-2022 саралашида ҳам бу ўзгармади (Қатарга йўл олган Европа жамоалар ўртасида пенальтиларни ҳисобга олмаса, энг кам гол урган). Коста-Рикага қарши деярли муаммо бўлмади – дарвозага йўлланган саккизта зарбадан еттитаси гол бўлди.



Эҳтиёткор тахмин: Испания бундан кейин ҳам жарима майдончасидан жарима майдончасигача устунлик қилади, аммо кейинги ўйинларда барчасини ҳам ўхшайвермайди.

Аммо, Энрикени нимадир ёки ўйин сифати қониқтирмаса, унда ўзгаришлар учун йўллар бор. Соф ҳужумчи (Мората), Аспиликуэтанинг позицион ҳужумдаги чуқур ўрни сабаб гибридга ўтиш, Эрик Гарсия/Пау Торреснинг Лапорт билан учликда чиқиши, ҳатто таянч зонасида Бускетс – Родри жуфтлиги.

Ёрқинлик, нафислик, куч, ранг-баранглик – ҳали ҳам Испанияни фаворитлар қаторида кўрмаяпсизми?


ВИДЕО  ЖЧ-2022. Испания – Коста Рика 7:0


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика