Latest news

12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  11 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  15 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  6 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  6 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1

Испания. Мавсумнинг энг омадсиз трансферлари News

Испания. Мавсумнинг энг омадсиз трансферлари

Гильерме Очоа, Кейлор Навас каби кучли дарвозабонлар ушбу рўйҳатдан жой олганлар...

Кристиан Ансальди. "Атлетико М". Фелипе Луиснинг ўрнини босиш учун "Зенит"дан олинган ушбу футболчи савияси Примерога тўғри келмаслигини кўрсатиб қўйди


Гильерме Очоа. "Малага". ЖЧ-2014да ўзини ҳар томонлама кўрсата олган мексикалик посбонга бир қанча грандлар томонидан қизиқиш билдирилганди. Лекин, у "Малага"ни танлади ва айни пайтда заҳира ўриндиғида ўтирибди


Исаак Куэнка. "Депортиво". "Барселона" юлдузлари орасида ўзини кўрсата олмаган футболчидан "Депортиво"да кўп нарса кутишганди. Аммо, лекин, бироқ... У мавсумда бор-йўғи иккита гол кирита олди


Марк-Андре тер Штеген. "Барселона". Германиялик дарвозабон ҳам ўз жамоасида иккинчи рақамли посбон ҳисобланади. Минг афсуслар бўлсинки, мана шундай иқтидор эгаси Клаудио Бравонинг соясида қолиб кетмоқда


Яго Аспас. "Севилья". Андалусияликлар сафида ўзини кўрсата олмаётган футболчи аслида "Ливерпуль" футболчиси ҳисобланади


Кейлор Навас. "Реал". Икер Касильясдек дарвозабон турганида Наваснинг заҳирада ўтириши балки оддий ҳолдир. Лекин, барибир мана шундай дарвозабоннинг иккинчи рақам остида ҳаракат қилиши ачинарли


Альваро Негредо. "Валенсия". "Манчестер Сити"дан ижарага олинган футболчи жароҳати сабабли бор-йўғи 5 та гол кирита олди. Ҳужумчи учун жуда ёмон натижа, шундай эмасми?


Хоэл Кемпбелл. "Вильяреал". "Арсенал" футболчиси ҳисобланган футболчи ҳам ЖЧ-2014 вақтида жамоасининг чорак финалга чиқишига катта ҳисса қўшганди. Лекин, клуб сафида у ўзини кўрсата олмаяпти


Дуглас Парейра. "Барселона". Мавсумда бор-йўғи бир маротаба майдонга тушган футболчи кейинги мавсумда кўп эҳтимол билан бошқа жамоага ижара асосида йўл оладиган кўринади


Алессио Черчи. "Атлетико". "Торино"дан катта умидлар билан ҳарид қилинган футболчи Испанияда ўзини кўрсата олмади ва яна Италияга қайтариб юборилди. Фақат у ҳозирча "Милан"да ижара асосида ўйнайди


Ҳориж сайтлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика