Испания ЖЧ саралашидаги голли серия бўйича Ғ.Германия термасига тегишли рекордни янгилади
29 mar 2021 00:35
News
Испания ЖЧ саралашидаги голли серия бўйича Ғ.Германия термасига тегишли рекордни янгилади
ЖЧ-2022 саралашининг 2-туридан ўрин олган Грузия – Испания (1:2) баҳсида меҳмонлар қийинчлик билан ғалабага эришди.
Испанлар квалификация раундида қаторасига 37 ўйиндан бери гол урган ҳолда рекорд ўрнатишди. Аввалги энг яхши натижа эса Ғарбий Германия термасига тегишли эди – 36 учрашувлик голли серия 1934 йилдан 1985 йилгача давом этган.
Бундан ташқари, “қизил фурия” мундиал саралашидан ўрин олган кетма-кет 65 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Бу эса мутлақ рекорд ҳисобланади.
Link :
Source : twitter.com/FIFAWorldCup
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments