Latest news

19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   1 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  8 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   1 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  0 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  12 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1 17:21Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум  1 17:12МЮ "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 16:10Суперлига. Биринчи турда энг кўп тўқнаш келган икки жуфтлик, ҳар иккисида "Сўғдиёна" иштирок этган   8 15:54Рэшфорд АПЛ клубига ўтяпти  8 15:29Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хорватия клубига мағлуб бўлди  14 15:00"Ал Насср" Криштиану Роналдунинг атрофида топ футболчилар бўлишини истамоқда   42 14:51Норчаев Португалияга учиб кета олмади. Унинг "Брага"га трансфери амалга ошмайди  30 14:40Рональд Араухони ёзда 930 млн. евро арзонга сотиб олиш мумкин  2

Евро-2024. Испания 1/8 финалда Грузияни "босиб ўтиб кетди" News

Евро-2024. Испания 1/8 финалда Грузияни "босиб ўтиб кетди"

Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Испания — Грузия ўйини бўлиб ўтди.

Испания — Грузия 4:1

Гол: Родри (39), Фабиан Руис (51), Нико Уильямс (75), Дани Ольмо (83) — Ле Норманн (18, автогол)

Испания: Унаи Симон, Карвахаль (Навас, 81), Лапорт, Ле Норман, Кукурелья (Гримальдо, 66), Фабиан Руис (Мерино, 81), Родри, Педри (Ольмо, 52), Уильямс, Ямаль, Мората (Ойарсабаль, 67).

Грузия: Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Гвелесиани (Квеквескири, 79), Двали, Лочошвили (Цитаишвили, 63), Китейшвили (Алтунашвили, 41), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 63), Кварацхелия, Микаутадзе (Зивзивадзе, 79).

Огоҳлантириш: Мората (44), Давиташвили (71).


Spain

Rodri - 39', Fabian Ruiz - 51', Nico Williams - 75', Dani Olmo - 83'

EURO Final Stage . Round 1/8

01/07/2024, 01:00

1
:
4
Finished

Georgia

Robin Le Normand - 18'

Stadium: Koeln Stadion, 42233 spectators

Referee: Francois Letexier

45'
90'
39'  Rodri
39'  Nico Williams
44'  Alvaro Morata
51'  Fabian Ruiz
51'  Lamine Yamal
52'  Pedri (Dani Olmo)
66'  Marc Cucurella (Alejandro Grimaldo)
66'  Alvaro Morata (Mikel Oyarzabal)
75'  Nico Williams
75'  Fabian Ruiz
81'  Daniel Carvajal (Jesus Navas)
81'  Fabian Ruiz (Mikel Merino)
83'  Dani Olmo
83'  Mikel Oyarzabal
18'  Robin Le Normand
41'  Otar Kiteishvili (Sandro Altunashvili)
63'  Luka Lochoshvili (Giorgi Tsitaishvili)
63'  Giorgi Chakvetadze (Zuriko Davitashvili)
71'  Zuriko Davitashvili
78'  Giorgi Gvelesiani (Nika Kvekveskiri)
78'  Georges Mikautadze (Budu Zivzivadze)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. "ҚИЗИЛ ФУРИЯ" ЧОРАК ФИНАЛДА

90. Франциялик Летексье иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

90. Ольмо яна бир бор уриниб кўрди. Аммо, бу сафар Мамардашвили ўзига қулай келган тўпни эгаллаб олди.

83. Нуқта! Ольмо испанларнинг тўртинчи тўпини киритди.

83. Яна... Ямал бу сафар ҳам тўпни дарвозага кирита олмади.

80. Ямал! "Барселона" футболчиси бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.

77. Дани Ольмо! "Лейпциг" хавбеки ўта қулай вазиятдан фойдала олмади. Унинг зарбасини "Валенсия" посбони бартараф этди.

75. ГООООООООЛ!! Нико Уильямс "қизил фурия"нинг қарши ҳужумини голга айлантирди.

74. ГООООЛ! Бу сафар автогол навбати грузинларда. Ямалнинг зарбасидан сўнг грузиялик ўйинчи тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Йўқ, бу вазиятда оффсайд борлиги маълум бўлди.

71. Дани Ольмога нисбатан ишлатган фоли учун Зурико Давиташвили сариқ карточка билан "сийланди".

68. Цитаишвили қанотдан жарима майдончаси ичига кириб зарба берганди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

66. Испания сафида ўзгаришлар: Марк Кукурельянинг ўрнига Алехандро Гримальдо туширилди, шунингдек Оярсабаль Моратани алмаштирди.

63. Грузияда икки ўзгариш: Лочошвили ва Чакветадзе майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Цитаишвили ва Давиташвили туширилди. 

63. Ямал! 16 ёшли йигитча грузинларни ранжитиши мумкин эди. Аммо, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

60. Ҳозирча Испания иккинчи голни урганидан сўнг ҳам ҳужум қилишда тўхтамаяпти.

52. Испанияда ўзгариш: Дани Ольмо Педрини алмаштирди.

51. ГООООЛ! Фабиан Руис Испанияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. ПСЖ хавбеки жарима майдончаси ичига узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига киритди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ўйиндаги илк сариқ карточка Альваро Моратага кўрсатилди! "Атлетико" ҳужумчиси рақибининг оёғини босиб олганди.

39. ГООООЛ!! Родри жарима майдончаси ташқарисидан ўткир бурчакни аниқ нишонга олган ҳолда ҳисобни очди.

35. Уххх! Мамардашвилидан ажойиб сейв! У Кукурельянинг узоқдан ўткир бурчакка берган зарбасини қийинчилик билан бартараф этди.

27. Бу сафар Педри жарима майдончаси остонасидан зарба берди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

22. Хавфли зарба! Фабиан Руиснинг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Мамардашвили бироз қийинчилик билан бартараф этди.

18. Даҳшат! Биринчи марта ҳужумга борган Грузия ҳисобни очмоқда! Ле Норманн тўпни ўз дарвозага йўллаб қўйди.

10. Ҳисоб очилишига бир баҳя қолди. Уильямс бурчакдан тўпни жарима майдончасига узатди ва Ле Норманн боши билан уни дарвозага йўналтирди. Мамардашвили тўпни қайтаргандан сўнг грузияликлар бир амаллаб тўпни узоқлаштиришга эришишди.

5. Педри ҳисобни очиши мумкин эди. "Барселона" хавбеки жарима майдончаси ичига узатилган тўпга бир амаллаб улгурди, аммо тўп рақиб дарвозасига хавфли бормади.

4. Илк дақиқалардан Испания кутилганидек ташаббусни қўлга олди. Тўп ҳозирча грузинларга шунчаки тегмаяпти.

1. Ўйин бошланди!

— Давлатлар мадҳияси янграмоқда.

— Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда.

— Барчага салом. Бугун сизлар билан биргаликда Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Испания — Грузия ўйинини кузатиб борамиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика