Latest news

13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  0 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  1 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  13 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  1 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  20 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  7 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  24 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  12 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  57

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" 1:1 News

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" 1:1

Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида “Атлетико” ва “Барселона” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Беллашувнинг биринчи бўлими ўрталарига келиб Саул жамоадошлари томонидан бошланган ажойиб комбинацияни айланма зарбаси орқали Тер Штеген қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим охирларига келиб ўнг қанотдан мадридликлар жарима майдончасига узатилган тўпни Луис Суарес боши билан  Облак қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида Лионель Месси ғалаба тўпини киритиши мумкин эди. Аммо арегнтиналик футболчининг 18 метрлардан йўллаган зарбасини Облак қайтариб қолди...

Испания чемпионати, 8-тур.

"Атлетико" - "Барселона" 1:1

«Атлетико»: Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Коке, Сауль, Габи, Карраско, Гризманн, Корреа.

«Барселона»: тер Штеген, Семеду, Пике, Юмтити, Альба, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Гомеш, Месси, Суарес.

 Гол: Саул (20) - Суарес (81).

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

Учрашувни ҳар иккала жамоа аъзолари ўта ҳужумкор руҳда бошлашди. 1-дақиқадаёқ Лео Месси ҳисобни очишга яқин келди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

Кейинчалик Антуан Гризман икки бор Тер Штеген дарвозасига хавф солди....

ГОЛЛЛ!!!!  Саул чамаси 18 метрлар масофадан айланма зарбаси билан тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди - 1:0.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

Хавфли вазият. Лионель Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди...

62-дақиқа. Суарес тўпни рақиб жарима майдочнаси ичидаги шерикларига узатаётган бир пайтда рақиб тўпни қўли билан қайтариб қолгандек туюлди.. Вазиятга ўзингиз баҳо беринг...


ГОЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! Суаресссс. Қанотдан узатилган тўпни яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 1:1.

Учрашув жанговар дуранг натижа билан якунланди - 1:1.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика