Latest news

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  3 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  5 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  10 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  18 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  14

Испания чемпионати, 21-тур. "Реал" йирик ғалабани расмийлаштирди News

Испания чемпионати, 21-тур. "Реал" йирик ғалабани расмийлаштирди

Испания чемпионатининг 21-тур ўйини "Реал" - "Реал Сосьедад" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзида кузатиб боришингиз мумкин.

Испания чемпионати, 21-тур.

"Реал" - "Реал Сосьедад" 4:1

"Сантьяго Бернабеу".

Голлар
: Элустондо (1), Хамес (3), Рамос (37), Бензема (52, 76)

"Реал"
: Касильяс, Варан, Рамос, Марсело, Карвахаль, Кроос (Хедира, 81), Хамес (Хесе, 74), Бэйл, Иско, Ильярраменди, Бензема (Чичарито, 81).

"Реал Сосьедад"
: Рулли, Гонзелез, Иниго Мартинез, Юри, Элустондо (Бергара, 63), Иррибариа, Гранеро, Прието, Пардо, Каналес (Де Ла Белла, 46), Вела (Агиречче, 17).

Огоҳлантиришлар
: Ильярраменди (31), Марсело (69), Юри Берчичи (88), Хедира (88).

                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
 
                                              ЯНГИЛАШ


- "Реал" - "Реал Сосьедад" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Эътиборингиз учун ташаккур!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.


88` Сами Хедира билан тортишиб қолган Юри Берчичига огоҳлантириш кўрсатилди. Германиялик ярим ҳимоячига ҳам ҳакам сариқ карточка кўрсатди.


86` "Реал" бешинчи голни киритишга яқин келганди. Яна Рулли ўзини кўрсатди. Агарда бугун ушбу дарвозабон яхши ўйнамаганида, ҳисоб ҳозир умуман бошқача кўриниш олиши ҳеч гап эмасди.


84` Майдондаги кураш Рамоснинг голидан сўнг тугаган эди.


82` Гарет Бэйл гол уришни эсидан чиқариб юборган шекилли. Рулли билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди тўпни дарвогаза аниқ йўллашда хатога йўл қўйди. Аниқроғи, Рулли бу сафар ҳам ўзини кўрсатди.


81` "Реал" таркибида ўзгаришлар: Карим Бензема ўз ўрнини Чичаритога, Тони Кроос эса Сами Хедирага бўшатиб бермоқда.


79` "Реал" футболчилари тўпни шунчаки бир-бирларига ошириб вақтни ўтказишмоқда. 


78` Икер Касильяс иккинчи бўлимда деярли кўринмади.


77` "Реал" бугун "Реал Сосьедад"дан биринчи даврадаги мағлубият аламини тўлалигича олмоқда.


76` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! БЕНЗЕМА! АЖОЙИБ ГОЛ! ЧИРОЙЛИ ГОЛ! Франциялик ҳужумчи Искодан тўпни қабул қилиб олиши биланоқ дарвозанинг юқори тўққизлигини аниқ нишонга ола билди ва чиройли гол муаллифига айланди!


74` Бугунги ўйинда ўз фаоллиги билан ажралиб турган Хамес Родригез майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнини Хесе тўлдиради.


72` "Реал" футболчилари бироз бўшашиб қолишди. "Реал Сосьедад" эса тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда ва меҳмонлар ҳужум ташкил этиш ҳақида бош қотиришмоқда.


70` Марсело рақибига нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.


69` Приетонинг боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.


68` "Реал" ҳимоячилари жарима зарбасидан юзага келган хавфли вазиятни бартараф этишди. Энди навбат бурчак тўпига.


67` Меҳмонлар стандарт вазиятига эга бўлишди.


65` "Реал Сосьедад" жамоаси рақиб жарима майдончаси олдида узоқ вақт тўп билан муомалада бўлмаган эди.


63` "Реал Сосьедад" жамоасининг голига муаллифлик қилган Элустонда майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Бергара туширилди.


61` Иско бугун ажойиб ўйнамоқда. Бу футболчи ҳам гол уришни жуда истамоқда. Ҳозир айнан Искода қулай имконият бўлганди. Аммо Рулли билан бўлган дуэлда рақиб посбони аниқ ҳаракат қилди.


59` Майдон марказида Тони Кроосга нисбатан қоида бузилди.


57` Ажойиб ҳужум! Чиройли комбинация! Карим Бензема учрашувдаги ўз дублини нишонлаши мумкин эди. Бироқ Карим Бензема бўш қолган дарвозага тўпни оёғи билан тўғирлаб қўйишда кеч қолди.


55` "Реал"нинг хавфли ҳужумлари давом этмоқда! Марселодан ажойиб "юриш"! Бразилиялик ҳимоячи Карим Бензама билан "девор" услубида чиройли ўйнади ва жарима майдончаси ичига кириб борди. Унинг йўллаган зарбасини Рулли қайтарди, қайтган тўпни эса Бэйл боши билан дарвозага йўллади. Сўнгги паллада ҳимоячи дарвозага кириб кетаётган тўпни тепиб юборди ва жамоасини навбатдаги голдан сақлаб қолди.


54` "Реал" ўтказиб юборилган голдан сўнг устунликни ўз қўлига олган эди ва якунда уларнинг олдинги чизиқдаги ҳаракатлари самара келтирди. "Реал Сосьедад" эса ҳимояланиш билан овора бўлиб қолди.


52` ГООООООООООООООООООООООООЛ! БЕНЗЕМА! Карим Бензема ўзи бошлаган ҳужумни ўзи самарали якунлади. Унга бу вазиятда жамоадоши Гарет Бэйл кўмаклашди.


49` Бензема - Бэйл - Иско! Ушбу "трио" уюштирган комбинацияни Иско ўзининг ноаниқ зарбаси билан бесамар якунлади.


47` "Реал" хотиржамлик билан тўпни ўзида сақлаб турибди ва олдинга боришга шошилмаяпти. 


- Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!


45` Гарет Бэйлдан навбатдаги "қовун"! Жарима тўпидан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди.


44` Хавфли нуқтадан жарима тўпи! Тўп олдида Рамос ва Гарет Бэйл.


42` "Реал Сосьедад"нинг ўйин аввалидаги ҳужумга чанқоқлигидан асар ҳам йўқ. Улар толиқиб қолишган кўринади.


40` Ажойиб ҳужум! Учга бир! "Реал" ўзининг навбатдаги голини киритишга жуда яқин қолганди! Гарет Бэйл бўш қолган дарвозани "ўққа" тута олмади. Қойил демай иложимиз йўқ....


38` "Реал" катта куч билан олдинга интилмоқда. Карло Анчелотти жамоаси катта устунлик билан ҳаракат қилмоқда.


37` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! СЕРХИО РАМОС! "Реал"нинг бу сафарги ҳужуми самарали якунланди. Карим Бензема жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва Рулли билан юзма-юз қолиб, дарвоза томон зарба бберди. Бироқ унинг кучли зарбасини Рулли қайтарганди, аммо қайтган тўпни Рамос деярли бўш қолган дарвозага тўпни жуда кучли зарб билан тепди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 


35` Иско рақиб дарвозаси томон хавф солди. Бироқ унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси йўл-йўлакай рақиб футболчисига тегиб дарвозабон Руллининг қўлига бориб тушди.


33` Устунлик тўлиқлигича "Реал" футболчилари томонга ўтган. Меҳмонлар тўпни тезда рақибларига топшириб қўйишмоқда.


31` Учрашувдаги дастлабки сариқ карточкани Ильярраменди ишлаб олди.


30` Гарет Бэйлдан навбатдаги хавф! Бу сафар унинг кучли чиққан зарбасига аниқлик етишмади.


29` Бурчак тўпидан ошириб берилган тўпни Бэйл боши билан дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди. Аммо уэльслик футболчи мўлжалда адашди.


28` Хамес Родригез томонидан амалга оширилган супер зарбани Рулли бартараф этишга эришди. Бурчак тўпи.


27` "Реал Сосьедад" ҳужумда ўйнаганди. Бироқ ҳакам Агиречче томонидан ўйин қоидаси бузилди деб топди.


25` "Реал Сосьедад" футболчиси Прието ўз жарима майдончаси ичида Бэйлни алдашга киришиб кетди. Натижада эса жарима майдончаси ичида саросима юзага келди. Бироқ якунда тўп Карим Бензема томонидан майдондан ташқарисига чиқиб кетди.


24` "Реал" жамоаси ўзининг навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Бу сафар ҳам рақиб футболчилари ва посбони аниқ ҳаракат қилди.


22` Ўйин темпи учрашув бошида бўлгани каби жуда юқори эмас. Лекин жамоалар иложи борича очиқ ва ҳужумкор ўйнашга интилишмоқда. Ҳудудий устунлик майдон эгалари тарафида. Бироқ "Реал Сосьедад" жамоаси ҳам қарши ҳужумарда анча хавфли кўринмоқда.


20` Хавфли вазият! "Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Хамес Родригездан супер тўп узатма! Лекин Бензема қулай имкониятни кўкка совурмоқда. Франциялик ҳужумчи Руллини доғда қолдира олмади.


19` Серхио Рамоснинг аниқ ҳаракати эвазига меҳмонларнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумлари тўхтатиб қолинди.


17` "Реал Сосьедад"да мажбурий ўзгариш. Карлос Вела ўз ўрнини Агиреччега бўшатиб берди.


16` "Реал Сосьедад" ҳужумчиси Карлос Вела майдонда ётибди. Бу эса стадионга йиғилган маҳаллий мухлисларга ёқмаяпти. Лекин Веланинг жароҳати жиддий кўринади.


14` Бугунги ўйинда "Реал" етакчиси Роналдо дсквалификацияси туфайли иштирок эта олмаяпти. Португалиялик футболчи ўйинни трибунада ўз ўғли билан томоша қилмоқда.


12` "Реал" аста-секин ўйинни ўз қўлига олишга уринмоқда. Майдон эгалари бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Лекин бу стандарт вазияти хавфли чиқмади.


9` Элустондо! Ажойиб зарба! Икер Касильяс қийинчилик билан тўпни ушлаб олишга эришди. Дэвид Мойес жамоасининг ўйини жуда чиройли ва тезкор чиқмоқда!


7` "Реал" эса бундай бўлиши умуман кутмаган эди ва тезда жавоб қайтариш учун олдинга интилди. "Реал Сосьедад" жамоаси футболчилари ҳали голни нишонлашни тугатиб улгурмай Хамес Родригез мувозанатни тиклади. Эенг қизиғи, майдон марказидан тўпни ўйинга киритган Дэвид Мойес бошчилигидаги "Реал Сосьедад" футболчилари ўзларининг навбатдаги ҳужумларини ҳам гол билан якунлашга жуда яқин келишган эди. Бу сафар Каналес бироз тўпга тегишда кеч қолди. Акс ҳолда ҳисоб яна меҳмонлар фойдаси томон ўзгариши муқаррар эди.


6` Демак бироз ўйин дебюти ҳақида батафсилроқ. Унгача гол бўлиб қолмаса агар. Ҳакам хуштаги янграши билан меҳмонлар тезкорлик билан ҳужумга ўтишди. Чап қанотдан ташкиллаштирилган ҳужумни рақиб ҳимоячилари бартараф этишди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни эса Элустонда учрашувнинг 36 сониясидаёқ боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Кутилмаган старт!


5` Ўйин тезлиги жуда юқори! Футболчиларнинг ҳаракатлари аниқ ва тиниқ чиқмоқда. Самарадорлик ажойиб!


4` Илтимос, секинроқ ўйнанглар! Ёзишга улгурмай қоляпмизку?!


3` ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ХАМЕС РОДРИГЕЗ! Алоооо, Бухорооооо! Алоооо, Мадрид! Эшитилмаяптими? Балкооон? ГООООЛ!


2` Мана сизга ўйин! Ана сизга дебют! Мана сизга ҳужум! Ана сизга ГОЛ!


1` ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛУСТОНДО!

Ҳааааа, бу ерда меҳмонларга тасанно дейишдан ўзга чорамиз йўқ!!!!


- ЎЙИН БОШЛАНДИ! Демак биз ҳам клавиатурани "тақиллатиш"ни бошладик! Ҳар иккала жамоага омад ёр бўлсин!


- "Реал Сосьедад" биринчи даврадаги беллашувда "Реал" устидан иродали ғалаба эришганидан хабарингиз бўлса керак. Шунингдек, Дэвид Мойес қўли остида жамоа яқиндагина "Барселона"ни ҳам ер тишлатгани эътиборга молик ҳолат. Бугунчи, бугун? Бу саволга бироздан сўнг жавоб оламиз!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионати шайдоларини компьютер, ноутбук, планшет, телефон экранлари олдига яхшилаб жойлашиб олиб, ускуналарини қувватини яхшилаб олишларини сўраб қоламиз. Яна бир неча дақиқалардан сўнг Испания чемпионатининг 21-тури доирасидаги "Реал" ҳамда "Реал Сосьедад" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади. Биз ушбу баҳсдан матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика