Latest news

01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  1 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25

Испания чемпионати, 13-тур. "Барселона" сўнгги сониялардаги гол эвазига ғалаба қозонди News

Испания чемпионати, 13-тур. "Барселона" сўнгги сониялардаги гол эвазига ғалаба қозонди

Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган марказий баҳс "Валенсия" - "Барселона" учрашуви трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Испания чемпионати, 13-тур.

"Валенсия" - "Барселона" 0:1

«Месталья»

Бош ҳакам: Давид Фернандез Борбалан.

Гол: Бускетс (90)

"Валенсия": Диего Алвес, Мустафи, Барраган, Отаменди, Парехо (Филипе, 84), Фуэго, Госмес, Гая, Негредо (Алькасер, 82), Фегули, Мачадо (Де Паул, 72).

"Барселона": Браво, Пике, Маскерано, Альба, Алвеш, Матье (Ракитич, 68), Бускетс, Хави (Рафинья, 80), Суарез (Педро, 80), Месси, Неймар.

Огоҳлантиришлар: Матье (8), Барраган (20), Пике (20), Мустафи (27), Альба (29), Родриго (70)

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                             ЯНГИЛАШ


"Барселона" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз! Доимо соғ ва саломат бўлинг, Азиз футбол иҳлосмандлари! Кейинги беллашувларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` ГООООООООООООООООООООООООЛ! БУСКЕТС!!!!!!!!!!! Мессининг ошириб берган тўпини Неймар боши билан дарвозага йўллади. Диего Алвес фантастик тарзда зарбани қайтарди. Қайтган тўпни эса Бускетс дарвозага йўллади, 0:1.


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` Голдан дарак йўқ. Учрашувнинг асосий вақти тугаб бормоқда...


88` "Барселона" гол уриш мақсадида олдинга интилмоқда...


86` Голли вазиятлар содир этилмаяпти. Тўп билан кўпроқ "Барселона" футболчилари муомалада бўлишмоқда. Аммо раиб жарима майдончаси ичига киришга қийналишмоқда.


84` Парехо ҳам майдонни тарк этди. Мажбурий ўзгариш. Филипе унинг ўрнига майдонга тушди.


83` "Валенсия" сафида ўзгариш. Негредо майдонни тарк этди. Франциско Алькасер унинг ўрнида ҳаракат қилади.


82` Мессининг жаримадан тепган зарбаси "жонли девор"га тегиб майдонни тарк этди.


81` Хави ўринга Рафинья, Суарез ўрнига эса Педро майдонга туширилди.


80` Ҳар иккала жамоада ҳам алмашишлар кузатилмоқда.


79` Луис Суарезга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси.


78` Ажойиб вазият! Негредо ҳисобни очиш учун имкониятга эга бўлганди. Унинг кучли зарбасини Браво қайтарди. Браво!


77` "Барселона" ўз услубидаги ҳужумларни ташкил этишда оқсамоқда. "Валенсия" ҳимояси бугун уларга умуман имкон қолдирмаяпти.


75` Тўп учун кураш тобора кескинлашиб кетмоқда.


73` "Валенсия" таркибида ўзгариш руй берди. Родриго ўз ўрнини Де Паулга бўшатиб берди.


72` Такрорий лавҳада шу нарса аниқ бўлдики, Суарез гол киритган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаган экан. Аммо ҳакам қарор чиқариб бўлди.


71` Хавфли вазият!!!! Фегули!!!!!!!!!! Клаудио Браво жамоасини голдан қутқариб қолмоқда!


70` Родриго ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


69` "Барселона" сафида ўзгариш бўлди. Матье ўрнига Ракитич туширилди.


69` ГОЛ! Суарез! Аммо бу гол инобатга олинмади. Ўйиндан ташқари ҳолат деб ҳисоблади ён ҳакам.


67` Ҳужумлар қани, ҳужумлар?


66` Неймар узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.


65` Жамоалар дарвозаларсиз ўйнаётгандек гуёки...


64` "Валенсия" гол урди. Аммо унгача ҳакамнинг хуштаги янграган эди.


62` "Барселона"нинг навбатдаги ҳужуми наф бермади.


61` Дани Алвеш оффсайдда қолиб кетди.


60` Мустафи!!!! "Барселона" жарима майдончаси олдида кичик "ёнғин" бўлиб ўтди. Шкодран Мустафи сал бўлмаса ҳисобни очишга яқин келганди.


59` Диего Алвес Суарезга гол уриш учун имконият яратиб берди. Аммо Суарез ушбу имкониятда унумли фойдалана олмади. "Валенсия" посбонининг хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди.


57` "Барселона" бурчак тўпини амалга оширди. Луис Суарезнинг бош билан берган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.


57` Умуман олганда, Негредо кўринмаяпти. Бу гапни Месси ва Неймарга қарши ишлатиш ҳам мумкин.


55` Негредо тўпни боши билан дарвозага тўғирлаб қўйиши мумкин эди.


54` Ҳисоб ўзгармаган. Тўп "Барселона" футболчиларида. Навбатдаги ҳужум ташкил этилмоқда.


52` Ҳаммаси изига тушди. Давом этамиз...


50` Техник носозликлар... Эфир узилиб қолди.


48` Айтарли ўйинда янгиликлар йўқ. Жамоалар ҳозирча курашни майдон марказида олиб боришмоқда.


47` "Валенсия" иккинчи тайм ҳужум билан бошламоқчи бўлди. Аммо уларни режаси амалга ошмай қолди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


45` Биринчи бўлим тугади. Танаффус!


45` "Валенсия" чиройли ва тезкор қарши ҳужумни ташкил этди. Сал қолса мезбонлар танаффусга ҳисобдаги устунлик билан йўл олишлари мумкин эди.


44` "Барселона"нинг мақсадсиз уюштирган ҳужуми бесамар кетди.


43` Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Хавфли вазиятлар у қадар кўп юзага келмаяпти.


42` Месси - Неймар - Суарез "учлиги" ҳозирча ўз самарасини бермаяпти. "Валенсия" ҳимояси уларни ишончли қўриқламоқда.


41` Сўнгги беш дақиқа ичида Диего Алвес ишсиз қолмоқда. Тўп асосан мезбонларда ва улар ҳужум қилишга интилишмоқда.


40` "Валенсия"нинг ҳужуми. Фегули боши билан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин Пике бу вазиятда аниқ ҳаракат қилди.


39` "Валенсия" ўз имкониятларини тезкор қарши ҳужум орқали изламоқда.


37` Месси ва Бускетс бир-бирини яхши тушунмади ва натижада ҳужум узилиб қолди.


36` Клаудио Браво дарвозаси томон узоқдан зарба йўллашди. Бироз ноаниқ. Камига Браво зарбани қайтаришга тайёр эди.


35` Луис Суарез ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини лайнсмен маълум қилди.


34` "Барселона"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми Дани Алвешнинг тўп йўқотиши билан якунланди.


32` Учрашув кескин курашлар остида ўтмоқда. Энди Дани Алвеш қўпол ўйнади. Борбалан бу сафар чўнтагини ковламади.


31` Жарима майдончаси томон ерлатиб узатиб берилган тўпга Парехо зарба берди. Хавфли, аммо ноаниқ чиқди.


30` "Валенсия" энди ҳужум қилмоқда. Бурчак зарбаси.


29` Айтдимку, Борбаланга тиним бўлмаяпти. Фегули энди майдонда ётибди. Хорди Альба ноҳақ деб топилди ва унга сариқ карточка кўрсатилди.


28` Мухлислар ва футболчиларни билмадим-у, аммо ҳозирча ҳакам зерикиб қолмаяпти. Унга майдонда футболчилар етарлича "иш" топилмоқда.


27` Шкодран Мустафи қўпол ўйнади. Ҳақли огоҳлантириш.


25` "Барселона" ҳудудий устунликка эга.


24` Ҳалиги жанжалда нима бўлдикан дебман. Клавиатурани тақиллатгунча жанжал, тўполон бўлиб қолганига Суарез яна бирортани тишлаб олибдими дебман...


23` "Барселона" ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана билмади.


22` Пике ва Барраган ҳакам томонидан огоҳлантириш олишди.


22` Демак бурчак тўпи.


21` Ҳозирча тушунарсиз. Ҳакам томонидан сариқ карточкалар серияси...


20` Майдонда футбол эмас. Уруш, жанжал бўлмоқда. Ҳаммаси Отамендининг чиройли "подкати" ва Неймарнинг йиқилишидан бошланди. Пенальти йўқ.


19` Парехонинг тепган тўпи жуда ноаниқ кўриниш олди. 


18` "Валенсия" хавфли нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди.


16` Ҳужумлар сони аста-секин ошиб бормоқда.


15` "Барселона" бурчак зарбасидан наф чиқар олмади.


14` Хавфли вазият! Луис Суарез!!!! Диего Алвес!!!! Ҳақиқий голга тортадиган биринчи ҳужум. Неймарни жуда чиройли тарзда тўпни жамоадоши Суарезга қолдирди. Уругвайлик ҳужумчи чамаси 5 метрлар масофадан Диего Алвесни доғда қолдира олмади. Тасанно, Диего Алвес!


13` "Барселона"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми самарасиз якунланди. "Валенсия" ҳимоячилари ва дарвозабони бу вазиятда бехато ўйнашди.


11` Хавфли вазият! Родриго жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва тўпни кучли зарба билан дарвозага йўллади. Браво ўз ўрнида.


9` Ушбу стандарт вазияти якунда ҳеч нимаси билан эсда қолмади.


8` Жереми Матье қўпол ҳаракат қилди. "Валенсия" жарима зарбасини тепади. "Валенсия"нинг собиқ аъзоси огоҳлантириш олди.


7` Фегули тўпни ўзига тўхтатиб ола билмади. Жамоалар оддий вазиятларда тўпни тезда йўқотиб қўйишмоқда.


6` Энди Диего Алвес чинакамига ишга киришди. Марказдан жарима майдончаси томон ошириб берилган тўпни дарвозабон муштлари билан қайтариб юборди.


5` Тўп Диего Алвеснинг қўлигача етиб келди. Аммо бу зарба эмас. Шунчаки нотўғри тўп узатиш эди.


4` Негредо жамоасининг ҳужумини бузиб қўйди. Тўп унга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва ҳужум якунланмай қолди.


3` Учрашув дебюти даҳшатли стартни тақдим этмади. Ўйлаймизки ҳали ҳаммаси олдинда. Ҳозирча жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.


2` Луис Энрике шогирдлари тўпни ўз жарима майдончалари атрофида бир-бирларига узатиб туриб янги ҳужум ташкил этишни режалаштиришмоқда.


1` ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда...


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионати шайдоларини сайтимизга яхшилаб "жойлашиб" олишларини сўраймиз. Бироздан сўнг Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган марказий тўқнашуви "Валенсия" ҳамда "Барселона" ўртасидаги қизиқарли беллашув бошланади. Ушбу ўйиндан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини уюштирамиз. Ухлаб қолмайдиган мухлислар хизматида камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 01:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика