Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  11 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Исмоил Муҳаммад: “Узр мен ҳакам эмас, футболчиман” News

Исмоил Муҳаммад: “Узр мен ҳакам эмас, футболчиман”

Кеча ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилди ва 2:3 ҳисобида рақибларига мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Ал Айн” клуби ҳимоячиси Исмоил Муҳаммад ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор” клуби билан бўлган ўйинга 1 ой тайёргарлик кўргандик. Тошкентга ташриф буюришимиздан аввал бизни қандай мураккаб учрашув кутиб турганини билардик. “Бунёдкор”га қарши учрашув жуда ҳам оғир кечди. “Бунёдкор” устидан қозонилган ажойиб ўйин ва ажойиб ғалаби билан барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Энди бундан буёғига олдимизда турган ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак.

Албатта кейинги босқичга чиқиш осон бўлмайди, эндигида гуруҳ босқичида 2 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу иккита баҳсда йўл қўйилган хатолар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Бизга қарши қандай жамоа ўйнишини фарқи йўқ. Биз ўз кучимизга тўлақонли ишонамиз. Ўйлашимча рақиб жамоа ҳам хурматга сазовор ўйин намойиш этди. Катта жамоа бўладими ёки кичкинами, менинг вазифам майдонда ишончли ҳаракат қилиш. Гуруҳ босқичидаги илк учрашувда дуранг натижа қайд этдик. Биз учун бу яхши ҳолат эмас эди. Ушбу икки учрашувлар ортда қолди. Энди гуруҳдаги учинчи баҳс ҳақида ўйлашимиз керак.

“Бунёдкор”га қарши учрашувда пенальтидан урилган гол ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Узр мен ҳакам эмас, футболчиман. Менинг вазифам майдонда тўп тепиш. Агарда пенальти бизнинг дарвозамизга белгиланганда ҳам қўлимдан ҳеч нима келмасди. Яхшиямки ундай бўлмади ва биз сафардаги муҳим ғалабани қўлга киритдик”, - дейди “Ал Айн” футболчиси Муҳаммад Исмоил.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика