Latest news

08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  5 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11

"Исмини айтмайман, лекин "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да ўринбосарларим бор". Жасур Ҳасанов кимни назарда тутди? News

"Исмини айтмайман, лекин "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да ўринбосарларим бор". Жасур Ҳасанов кимни назарда тутди?

Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентда кечган ўртоқлик учрашувида "Турон"ни мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдан сўнг жиззахликларнинг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Сўғдиёна" мавсумни жуда яхши бошлади ва шундай давом эттирмоқда. Лекин олдинда жамоани жиддий рақибларга қарши учрашув кутаётганини унутмаслигимиз лозим...

- Суперлигага тайёргарлигимиз аъло даражада бўлганди. Ортда қолган ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қилдик. Олдинда "Пахтакор" билан осон бўлмаган ўйинимиз бор. Ортда қолган давр мобайнида 4та ўртоқлик ўйинидла майдонга тушдик. Барчаси самарали ва фойдали бўлди. Биринчи даврани қолган тўртта учрашувини ғалаба билан якунламоқчимиз. 

- Мана шу тўртта турда "Сўғдиёна"нинг ҳақиқий кучини кўрамизми? 

- Тўртта кучли жамоа билан ўйнайди, шунга ўхшаш ҳар хил фикрларни эшитяпмиз. Биз олдиндаги барча баҳсларга жиддий қараймиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ. 

- Ўз вақтида терма жамоада тўп тепган футболчи сифатида Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин қандай фикр билдира оласиз?

- Бизнинг футболчиларни Саудия Арабистони ўйинчиларидан ҳеч қандай кам жойи йўқ. Устун томони бор, лекин кам эмас.  Барчанинг нияти битта, у ҳам бўлса терма жамоани Жаҳон чемпионатида кўриш.  

- Мазкур учрашувга кўпроқ қайси томондан тайёргарлик кўриш керак, деб ўйлайсиз?

- Жисмоний тайёргарлигимиз зўр бўлса, Саудия Арабистонини ютса бўлади. Бу томондан улардан кучлимиз. 

- Жасур Ҳасановнинг 38 ёшда ҳам барқарор ўйнаётганини сири нимада?

- Ҳар бир футболчининг ўзининг тайёргарлиги бор. Масалан мен ўйиндан-ўйинга икки ҳисса куч билан ҳозирлик кўраман. Шуни эвазига ҳали ҳамон тўп тепиб келяпман. 

- Чемпионатимизда ўрнингизни босадиган футболчини кўряпсизми?

- Албатта топилади. Исмини айтмайман. Лекин 2-3та номзодлар бор. "Бунёдкор", "Пахтакор" жамоаларида шундай футболчилар тўп тепмоқда.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика