Latest news

16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  1 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1

Интервью. Исломбек Исоқжонов: “Навбаҳор” янги мавсумда чемпионлик учун курашади” News

Интервью. Исломбек Исоқжонов: “Навбаҳор” янги мавсумда чемпионлик учун курашади”

Сўнгги йилларни Бекободнинг “Металлург” жамоасида ўтказган Исломбек Исоқжонов яқинда жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

Эътиборлиси 26 ёшли футболчи 2017 йили бекободликлар сафига “Навбаҳор” клубидан йўл олганди. Орадан уч йил ўтиб у яна “лочинлар” таркибига қайтиб келди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи “Металлург”даги фаолияти орқали мухлислар эътиборини қозонди дейиш мумкин. Ҳар холда Исоқжонов бекободликларнинг суюкли футболчисига айлана олди. Шунинг учун ҳам наманганликлар Исломбекни ортга қайтарди дейиш мумкин. Исоқжонов жамоасини ўзгартирганидан кейин сайтимиз учун интервью беришини сўрадик.

- “Металлург”да адашмасам уч йил давомида ўйнадингиз. Бу жамоани тарк этиш қийин бўлмадими?

- Дарҳақиқат, охирги уч мавсумни Бекободда ўтказдим. Бу озгина вақт эмас. У ерда ўзимни доим жуда эркин хис этганман. Ҳудди иккинчи уйимдек бўлиб қолганди. Коллектив яхши. Аҳил жамоа тузилган. Улар билан хайрлашиш осон бўлмади, албатта. Ишонасизми, ҳозир ҳам жамоадан кетмагандек тасаввурда юрибман. Жуда ҳам кўникиб қолгандим. Нима ҳам дердик, футболчининг қисмати шундай экан. Бир кун у ерда, бир кун бошқа жойда бўлади.



- “Металлург”даги уч йиллик фаолятингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Авваламбор, жамоа бошлиғи Шавкат ака Саидовнинг таклифига биноан борганимни айтиб ўтмоқчиман. У кишидан миннатдорман. Қолаверса бош мураббий Андрей Шипиловга ҳам раҳмат айтаман. Умуман олганда, юқоридаги таъкидлаб ўтганимдек, Бекободда яхши жамоа тузилган. Ички муҳимт доимо аъло даражада бўлган. У ерда ўйнаб футболчи сифатида ўсишга эришдим. Агарда менда кейинчалик яна танлаш имконияти туғилса, ҳеч иккиланмасдан “Металлург”ни танлардим.

- “Навбаҳор”га қайтишингизга кўпроқ нима туртки берди?

- Биринчи навбатда мухлисларни айтган бўлардим. Улар жамоани доимо фантастик равишда қўллаб-қувватлаб келмоқда. Қолаверса “Навбаҳор”нинг янги раҳбарияти бўлажак мавсумда жамоа олдига юқори мақсадларни қўймоқда ва ташкилий ишлар ҳам шунга монанд олиб борилаётганини кўриш мумкин. Вилоят ҳокими хурматли Хайрулло Хайитбоевич Бозоровнинг вилоят футболи ривожи йўлида, олиб бораётган оқилона сиёсати натижасида клуб ҳар томонлама профессионалликка интилмоқда. Ҳар бир бўғинда юқори савияда иш фаолиятини кўриш мумкин. Шундай экан нега энди мен ҳам ўзим туғилиб ўсган вилоят жамоасининг равнақ топиши учун ёрдам бермаслигим керак?! Насиб қилса янги мавсумда жамоа ўз олдига қўйилган юқори мақсадларни албатта бажаради. Шахсан мен бунинг учун бор кучимни ишга соламан.

- Сир эмаски, “Навбаҳор” трансфер ойнасида янги харидлар учун катта-катта маблағлардан воз кечиб келмоқда. Молиявий жиҳат ҳам қайсидир маънода қайтишизга сабаб бўлдими?

- Ростини айтсам, мен учун пуллар иккинчи даражали. “Металлург”да ҳам бу борада шароитим ёмон эмасди. Лекин “Навбаҳор” билан бу йил чемпионлик учун курашишни ният қилганим учун қайтиб келдим.



- Ўтган йили ҳам “Навбаҳор” билан деярли келишувга эришгандингиз. Аммо сўнгги паллада яна “Металлург”га қайтгансиз. Ўшанда собиқ жамоангизга қайтишингизга нима тўсқинлик қилганди?

- Тўғри айтган мавсум “Навбаҳор”да ўйнашим ҳам мумкин эди. Клуб раҳбарияти билан музокара ҳам ўтказгандик. Бироқ айрим сабабларга кўра, яна “Металлург”га қайтиб боргандим. Яна қайтариб айтаман, бунда ҳеч қандай молиявий масала бўлмаган. Насиб экан, бу йил мана энди жонажон жамоамдаман.

- Бош мураббий Андрей Канчелскис билан юзма юз гаплашиб кўриш фурсати бўлдими? Бош мураббий сизга қанчалик ишонаётганини ҳис қилдингиз?

- Албатта бош мураббий билан яккама-якка суҳбатлашдик. Канчелскис менга ишонмоқда. У билан суҳбат чоғида, жамоанинг келажаги ҳақида гап борди ва мураббий бу йил бор кучимизни ишга солиб, чемпионликка курашишимиз кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек клуб раҳбарлари билан учрашганимизда ҳам мақсадлар жиддий эканлиги айтиб ўтилди.

- Фақат очиғини айтинг, чемпионлик учун курашда Навбаҳорнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Боя айтганимдек, Наманган вилояти ҳокими – Хайрулло Хайитбоевич Бозоров футболга жуда ҳам қизиқади. Ҳар куни “Навбаҳор”нинг холидан хабар олиб туради. Вилоятда футболни ривожлантириш мақсадида назоратни кучайтирган. Шароитларни яратиб бермоқда. Чемпионликка эришиш учун бу йил ҳам қўлдан келганича ёрдамини аямаслигини ҳозирда барча яхши тушуниб турибди. Худо хоҳласа бу йил чемпионлик учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, астойдил курашамиз.



- Ўтган мавсумдаги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?

- “Металлург”да жамоавий ўйин яхши шаклланган. Лекин ўзимнинг харакатларимдан унчалик кўнглим тўлмади.

- Наманганликлар билан келишувингиз қачонгача амалда бўлади?

- Мавсум сўнггига қадар шартнома туздик.

- Агар сизда танлаш имкони бўлганида, янги жамоангизга қайси футболчиларни таклиф этган бўлардингиз?

- Ҳеч иккиланмасдан “Металлург”даги тажрибали ҳужумчи Зоҳид Абдуллаевни олиб келган бўлардим.


Файзулла суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика