Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Исломбек Исмоилов: "Бугун 14 кишига қарши ўйнаб икки очко йўқотдик" News

Исломбек Исмоилов: "Бугун 14 кишига қарши ўйнаб икки очко йўқотдик"

ПРО-Лига 11-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Турон" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Исломбек ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? 14 кишига қарши ўйнаб, икки очко йўқотдик. Қачонгача бундай холатга чидаш мумкин, тўғриси ҳайронман.

-Статистикага қарайдиган бўлсак, бугун "Турон"дан кўра "Истиқлол" футболчилари ҳакам томонидан карточкалар билан огоҳлантирилишди...

- Лекин, ҳакамлар кўпроқ бизнинг жамоани ҳужумларини тўхтатиб қўйишди. Рақиб томонидан ишлатилган майда қоидабузарликларга эътиборларини қаратишмади. Учрашув ҳаками ўйиннинг бошидаги 30-дақиқагача 9 марта, 11 марта рақибларнинг қўполликларини жазоламади. Бугунги ўйинда "Истиқлол"нинг камида икки футболчисига қизил карточка кўрсатиши керак эди.

Бу каби "дерби" учрашувларига ҳакамлар қўмитаси тажрибалироқ бўлган ҳакамларни жалб этиши керакдир балки. Умуман айтганда, ҳакам бугун ўйин назоратини издан чиқариб юборди. Учрашув охирида юзага келган низоли вазиятларга ҳам айнан ҳакам сабабчи бўлди.

- Вазиятга тўғри қарайдиган бўлсак, бугун "Турон" сафар учрашувида очко олишга эришди. Балки бу жамоа футболчиларига қандайдир мотивация берар? Бундан ташқари кейинги турда мусобақа жадвалининг энг сўнги поғонасини эгаллаб турган "Зомин" билан уйда ўйнайсизлар...

- Билмадим, бундай ўйинлар бизга мотивация беради деб айта олмайман. "Зомин" билан ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, тўғри уйда ўйнаймиз. Албатта, бу учрашувга астойдил тайёргарлик кўрамиз. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз" - дейди "Турон" бош мураббийи.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика