Latest news

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  13 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  135 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Исломбек Исмоилов: "Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик" News

Исломбек Исмоилов: "Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг чорак финал босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912"-"Турон" (1:0) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Сабаби "Қўқон-1912" бир неча йиллардан буён Суперлигада яхши ўринлар эгаллаб келаётган клуб ҳисобланади. Шунингдек, анча шаклланган ва ўйин услубига эга бўлган жамоа. Лекин шунга қарамасдан ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик.

Таркибимиздаги бир қатор футболчилар ўзаро бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт талаб этилади. Насиб бўлса Суперлига янги мавсумига қадар жамоамиз футболчилари ўртасидаги мослашиш жараёнини амалга оширамиз деган умиддаман.

Ўйин борасида айтадиган бўлсам, биз биринчи бўлимда назоратни кам қилдик. Биз футболчиларга қайта-қайта тушунтирмоқдамиз, тўп ва ўйин назорати бўйича устунликка эришишимиз керак. Биринчи бўлимда жамоамиз футболчилари ҳиссиётларга берилишди ва шу сабабли оддий вазиятларда тўпни йўқотдик.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ўйинимиз тубдан ўзгарди. Биринчи бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда тўп назорати бўйича кўпроқ устунликка эга бўлдик. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар ярата олдик. Лекин ҳозирча ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда узилишлар бўлмоқда, бу холатларни бартараф этиш учун машғулотларда астойдил ишлаймиз.

Жамоамиз ўйинини кучайтириш мақсадида иккинчи бўлимда таркибимизда ўзгаришларга қўл урдик. Бу мусобақа жамоамизга тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётгани учун ҳар бир футболчини синовдан ўтказиб олмоқдамиз. Афсуски, тажрибали футболчи Фозил Мусаев майдонга тушганига ҳеч қанча вақт бўлмасдан жароҳат олди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, керакли муолажалар қилинди.

Насиб бўлса Суперлига янги мавсумига астойдил тайёргарлик қилиб жамоамиз мухлисларини ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика