Latest news

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

Ислом Тўхтахўжаев: "Омад ҳам бугун бизга кулиб боқди" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Омад ҳам бугун бизга кулиб боқди"

ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Локомотив" - "Ал Садд" (5:0) учрашувидан сўнг микст-зонада "темирйўлчилар" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўзининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу учрашувга 6:2 ҳисобидаги мағлубият учун аламни олиш учун тушгандик. Худога шукур мақсадимизга эришдик. Бир томондан олиб қарайдиган бўлсак, омад ҳам бизга кулиб боқди. Биринчи бўлимда улар кўплаб имкониятларидан фойдалана олишмагани ҳам бизга қўл келди. Машғулотларда Олег Зотеев жароҳат олиб қўйгани учун бугун асосан чап қанотда ўйнадим. Чунки Салим Мустафоев сариқ карточкалари сони иккитага етгани учун ўйинни қўйиб юборарди. Кейинги учрашувни мен ҳам ўтказиб юборадиган бўлдим. Одатда бу каби кичик деталлар учун ҳакамлар футболчиларга сариқ карточкалар беришмасди. Лекин бугун негадир барчага огоҳлантириш кўрсатилиб ташланди. Сўнгги пайтларда ҳакамлар "Локомотив"га ҳар битта вазиятда сариқ карточка кўрсатишмоқда. Бу баҳсга фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бироқ айнан йирик ҳисобда ютамиз деб режалаштирмагандик. Ушбу ғалаба ўтган учрашув учун муносиб жавоб бўлди деб ўйлайман", - дейди "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика