Latest news

17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  3 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  108 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  23

Ислом Тўхтахўжаев: "Энг аввало гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Энг аввало гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"

Хабарингиз бор, бугун Осиё Кубоги 2015га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси В гуруҳидан жой олиб, Хитой, КХДР ҳамда Саудия Арабистони миллий терма жамоаларига қарши кураш олиб борадиган бўлди. Мазкур қуръа ҳақида миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Қуръа натижаларига кўра, гуруҳимиздан Хитой, КХДР ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўрин эгаллади. Бу рақибларимизни хурмат қилган холда шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси улардан қандайдир миқдорда бўлса ҳам устун деб ҳисоблайман. Лекин шунга қарамай гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш осон бўлмайди.

- Мақсадимиз энг аввало гуруҳдан чиқишдир. Шу боис кейинги босқич ҳақида олдиндан бир нима дейиш қийин. Дастлаб ўз олдимиздаги биринчи вазифани бажармоғимиз лозим.

- Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида ҳозирча тайинли гап айтишга ҳам қийналаман. Чунки ҳаммаси мусобақа давомида аниқ бўлади. Бу нарса кўпинча тайёргарликка боғлиқ. Таҳминимча В гуруҳидан Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари яна Хитой терма жамоаси ҳам кейинги босқичга чиқса керак.

- Шахсан мен учун қайси рақиб билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ эди. Қуръанинг кўз кўр дейишади-ку. Шу боис В гуруҳини омадли ёки аксинча деб бўлмайди. Бизнинг вазифа майдонга чиқиб, астойдил ўйнаб олдимизга қўйилган вазифани уддалаш.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика