Latest news

08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  0 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  21 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  7 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  13 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12

Ислом Тўхтахўжаев: "Бугун Италия, Франция ва Эквадор ғалаба қозонади" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Бугун Италия, Франция ва Эквадор ғалаба қозонади"

Бразилияда давом этаётган ЖЧ-2014да бугун яна 3 та учрашув ўтказилади.
Марказий ўйинлардан бири Франция ва Швейцария терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Бу икки жамоа дастлабки турда мос равишда Гондурас (3:0) ҳамда Эквадор (2:1) терма жамоаларини мағлуб этишганди. Шу боис ҳам бугунги ўйиннинг қизиқарли ўтиши кутиляпти. Айнан мана шу учрашув гуруҳ ғолиби номини ҳам аниқлаб беради. Шунингдек, бугун Италия  Коста-Рика ҳамда Эквадор  Гондурас жуфтликлари ҳам ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.
Биз бугунги ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг Локомотив клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ислом, ЖЧ-2014 ўйинларини кўриб боряпсизми?
- Очиғини айтсам, ҳамма ўйинларни ҳам кўра олмаяпман. Марказий учрашувларни имкон қадар қолдирмасликка ҳаракат қиляпман.

- Испания ва Англия терма жамоаларининг мундиалдаги омадсиз иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ҳамиша ҳам бир текис ўйин намойиш этиб бўлмайди. Менимча, Бразилиядаги мундиалда бу икки терма жамоага омад етишмади.

- Бугун оқшом ўтказиладиган ўйинлардан нималар кутяпсиз?
- Ўйлашимча, бугун Италия,Франция ва Эквадор терма жамоалари рақибларини мағлуб этишади.

- Ҳисобларни тахмин қила оласизми?
- ... (бироз ўйлаб) Эквадор  Гондурас - 2:0, Франция  Швейцария - 2:1,  Италия  Коста-Рика - 2:0.

- Сизнингча, қайси жамоа чемпион бўлади?
- Одатда тахминларим ўзини оқлаб туради. Ўз уйида ўйнаётгани учун Бразилия терма жамоасининг имкониятларини юқорироқ баҳолайман. Германия ва Голландия ҳам ўз иштирокини чакки бошламади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика