Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Ислом Тўхтахўжаев: "Мураббий ўзгармагани яхши бўлди" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Мураббий ўзгармагани яхши бўлди"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев MY5 телеканалининг "Аччиқ чой" кўрсатуви меҳмони бўлди.

Футболчи терма жамоа ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"ЖЧ-2018 саралашида олдимизда иккита ўйин қолди. Агар мураббий ўзгарганида кўп нарса ўзгариб кетарди. Шу сабабли Самвел Бабаяннинг қолгани яхши бўлди. Чунки қисқа вақт ичида ўзгаришларга кўникиш жуда қийин. Жанубий Кореянинг мураббий алмаштиргани биз учун фойдали бўлди", - дейди Ислом Тўхтахўжаев кўрсатув жараёнида.

- Нима учун Эрондан олдин Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказилди?
- Тўғриси мен ҳам бунга тушунмадим. Таиланд билан Эронни солиштириб бўлмайди. Ўйин услуби ҳам бир-бирига тўғри келмайди. Жавоб бера олмайман бу саволга. Саволни ўйин ташкилотчиларига берган тўғрироқ, - дейди Ислом Тўхтахўжаев. 

- Олий лига савияси ҳақида фикрингиз қандай?
- Миллий чемпионат савияси пастроқ. Талаблар пастроқ. 35-40 иссиқда ўйнаяпмиз. Бундай иссиқда юқори тезликда ўйин бўлмайди. Нега бунчалик эрта қўйилди деб сўрасак ёритиш тизимида муаммо борлигини айтишади. Майдон ҳолати...футбол ўйнаш учун қийинда тўғриси. "Локомотив", "Пахтакор", "Олмалиқ"..."Бунёдкор" стадиони яхши аммо майдони у қадар яхши эмас. Телевизорда яшил кўринади, аммо майдонга тушиб ўйнаганда жароҳат олиш хавфи юқори", - дейди ҳимоячи.



Ислом тўхтахўжаев учун блиц-саволлар:


- Ўзбекистон терма жамоасининг энг зўр ҳимоячиси?
- Анзур Исмоилов
- Энг яхши ярим ҳимоячи?
- Азиз Ҳайдаров
- Энг яхши ҳужумчи?
- Александр Гейнрих
- Терма жамоанинг энг яхши футболчиси?
- Шахсан мен учун Азиз Ҳайдаров
- Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кучли мураббий?
- 1994 йилги Осиё ўйинларида чемпион қилган мураббий (Рустам Акрамов - таҳририят).


Rating: -61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика