Latest news

08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  2 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  4 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2

Ислом Исмоилов: "Хитойга қарши ўйин осон ўтмайди" News

Ислом Исмоилов: "Хитойга қарши ўйин осон ўтмайди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Хитойга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Олдимизда вақт кам бўлгани сабабли, тезкорлик билан кечаги учрашувни таҳлил қилдик. Бугундан Хитойга қарши баҳс учун тайёргарликни бошладик. Хитой ёшлар футболи ҳам Осиёда ўз ўрнига эга. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Тайёргарликни шунга яраша олиб боряпмиз. Таиланд билан учрашувдаги хатолардан келиб чиққан ҳолда, йигитларга керакли кўрсатмаларни бериб, тактик ишланмаларни амалга оширишга киришдик.

2024 йил август ойида Хитойда бўлиб ўтган халқаро турнирда мезбонларга қарши ўйнаганмиз. Шу боисдан ушбу жамоага қарши қандай ўйин кўрсатиш бўйича озгина маълумотларимиз бор. Бундан ташқари, рақибнинг Осиё кубоги саралаш босқичи доирасидаги ҳар бир учрашуви ва ўтказган ўртоқлик ўйинларини таҳлил қилиб, ўзимиз учун керакли хулосага келдик. Худо хоҳласа, гуруҳимиздаги иккинчи баҳсда ҳам ғалаба қозониб, ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз", - деди Ислом Исмоилов.

Ўйин 6 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги “Оказ” стадионида старт олади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика