Latest news

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  5 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  52 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди" News

Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"

U-17 Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Ислом Исмоилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Табрик учун раҳмат. Аммо, ҳали расман чиқмадик. Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасидаги ўйинни кутиб турамиз. Катта эҳтимол билан чиқдик деб ўйлаймиз. 

Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди. 

Футболчиларга ортиқча босим бермаслик учун уч кун давомида улар билан суҳбатлар олиб бордик. Барибир ЖЧга йўлланма олиш вазифаси тургани учун эмоциялар бўлади. 

Мухлислар ва раҳбариятнинг ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз.

Биринчи бўлимда қарши ҳужум сабаб тўп ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларга ўйинимиз яхши ўтаётгани айтдик, фақатгина руҳиятни кўтаришга ҳаракат қилдик. 60-дақиқалардан сўнг Хитойнинг ўтиш фазаларида муаммолар бўлишини ўрганиб чиққандик. Кутганимиздек, Хитой шу дақиқалардан сўнг толиқишни бошлади ва биз ўз имкониятимиздан фойдаландик.

Кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз куч тежамоқчи эмасмиз", — деди Ислом Исмоилов.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика