Latest news

18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  0 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  7 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  6 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  3 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  2 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда" News

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда"

B Про лига 13-туридан ўрин олган "Андижон-2" - "Турон" (2:5) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

“Иккинчи даврага қаттиқ тайёргарлик олиб бордик. Кўплаб футболчилар кетди ва уларни ўрнига кўплаб футболчилар келди. Иккинчи даврага тайёргарлигимиз режа асосида ўтди. Лекин яхши ўйинчиларни чақирганимиз билан биринчи ўйин қийин ўтиши аниқ эди. Сабаби жамоа янгитдан шакилланяпти. Тахмин қилганимиздек ўйин қийин бўлди. Ўйин бошида тезкор гол урдик лекин шундан сўнг боллар ўйинда хотиржамликка берилиши оқибатида биринчи бўлимда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи бўлимда боллар ўзларини қўлга олди ва вазиятлар яратдик ҳисоб якунда 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик.

Ўйинга келадиган бўлсак ўйин бизнинг назоратда ўтди. Тўғри хатолар кўп ва уларни устида ишлаймиз. Янги келган болларга ҳам вақт керак, ўйинидан-ўйинга бир-бирлари билан чиқишиб ўйинларимиз янада яхшиланиб кетади.

Жамоага янги таклиф қилинган футболчиларга келадиган бўлсак. Биринчи даврада мақсад қилган эдик яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилишни ва жамоа ўзагини кейинги йил учун ҳозирдан тайёрлаб олишни мақсад қилган эдик. Шуни ҳисобга олиб бир қатор яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилдик. Биз кўз остимизга олиб қўйган 60-70% ўйинчилар жамоага келди. Айримлари билан турли сабаблар билан шартнома қила олмадик.

Ҳозирги йиғилган боллар ҳар томонлама ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда машғулотларда борини бериб ишлашмоқда. "Нефтчи", "Шердор", "Динамо" ва "Янгиер" жамоаларидан ўйинчиларни жамоага олиб келдик”, - дейди Ислом Исмоилов.

Абдулазиз Абдувоҳидов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика