Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  6 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  6 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  10 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Ислом Аҳмедов: "Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор” билан ўйнаганимиздан хурсандман" News

Ислом Аҳмедов: "Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор” билан ўйнаганимиздан хурсандман"

“Навбаҳор” кеча Қирғиз Республикаси Премьер-лигасининг сўнгги икки мавсуми чемпиони “Абдиш - Ота” (Кант) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи, ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов клубимиз расмий сайти учун махсус интервью берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.


"Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”га қарши халқаро ўртоқлик баҳси ўтказганимиздан хурсандман.

Мазкур ўйин ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди, жамоамиз учун эса Австралиянинг “Централ Кост Маринерс” клубига қарши кечадиган ОФК кубоги ҳудудий финал беллашувларидан олдин тажриба оширишга ёрдам беради, деган умиддаман.

Тан олиш керак, наманганликлар ўйин савияси ҳамда тажриба борасида жамоамиздан анча кучли. Шундай бўлсада, йигитлар номдор рақибга қарши муносиб ўйин намойиш этишга интилишди. Бироқ, тажриба барибир ўз сўзини айтди. Ажойиб ташкилотчилик учун “Навбаҳор” клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”га Суперлига ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида омад ёр бўлиб, жамоа ғалабалари билан мухлисларга қувонч улашишига тилакдошман", - деди Ислом Аҳмедов. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика