Latest news

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  6 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  2 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

Ислом Аҳмедов: "Олий лигада 12та жамоани қолдириш тўғри қарор бўлмайди" News

Ислом Аҳмедов: "Олий лигада 12та жамоани қолдириш тўғри қарор бўлмайди"

Таниқли мутахассис, бугунги кунда ОФК йўриқчиси сифатида ишлаб келаётган Ислом Аҳмедов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида ўзбек футболида рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

"Футболимизда ўзгаришлар катта. Лекин ҳаммасига вақт керак. Осиёда 43та мамлакат бўлса, биз ҳар сафар жаҳон чемпионатига чиқишга даъвогарлардан биримиз. Мен кўплаб давлатларда бўлганман ва ўзаро солиштирув туфайли шуни айтишим мумкин, биздаги аҳвол ёмон эмас. ЎФФга янги раҳбарият келди ва улар шаффофликни юзага чиқармоқчи. Мен бу йўлда омад тилайман. Олдинги раҳбарият ҳам кўп ишларни қилди, буни унутмаслигимиз керак". 

Ислом Аҳмедов шунингдек, олий лигада 12та жамоа қолиши ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди. 

"Олий лигада 12та жамоани қолдириш менимча ўзини оқламайди. Бизда 34 миллион аҳоли бор, шундай экан, қандай қилиб 12та жамоа қолдириш мумкин? Қолаверса, бизнинг чемпионат Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонники билан бир хил эмас. Олий лигада камида 16та клуб бўлиши керак. Хоразм ва Қорақалпоғистондан ҳам биттадан жамоалар бўлишини истардим. Менга қолса, 18та жамоа бўлсаям майли. Негаки футбол Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Аммо 12та жамоани қолдириш тўғри қарор бўлмайди". 

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика