Latest news

23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  45 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0

Иско ва Криштиану ажойиб жуфтлик! News

Иско ва Криштиану ажойиб жуфтлик!

Иско Криштиану Роналдунинг дўсти бўлди. У Криштиануга ассистентлик қилади, уни ҳаммадан кўра яҳши тушунади ва унга голлар уришида ёрдам беради.
“Малага”дан келган ўйинчи ҳар бир футболчи орзу қиладиган даражада катта тезлик билан кўтарилмовда. У келди, ўз ўйин услубига эга, ҳамма ҳужум у орқали бошланмоқда, яҳши ассистенлик қилмоқда, “Бернабеу”ни севади ва голлар уради.

“Бернабеу” Исконинг нозик ўйинидан ва туғма ғолиб туйғусига эга Криштианудан завқ олмоқда. Анчелотти улардан ҳам кўп завқланмоқда. У Искога бир икки кун таътил беришни ўйлаётганди, лекин Бейлнинг жароҳати ҳамма режаларини ўзгартиришига сабаб бўлди. Иско яна бир бор гол уришга эришди. Энди унинг ҳисобида олтита ўйинда бешта гол мавжуд, у “Сантьяго Бернабеу”да учта ўйинда ҳам асосийда тушди ва учта гол муаллифи бўлди. У ҳали атига 21 ёш. Унинг футболдаги келажаги эса жуда ранг-баранг кўринмоқда ва у бундан ҳам юқори марраларни забт этиши мумкин.

Криштиану ҳар доимгидек голларга чанқоқ. Бундан ташқари Криштиану ҳар доим юқори даражали бўлиб юраверади, рақибга қараб ўтирмайди ва бир неча голлар уришга тайёр туради. Худди қишда ҳар доим қор, ёзда эса ҳар доим иссиқ кўргандек “Сантьяго Бернабеу”да ҳам унинг голларини кўраверасиз.

“Хетафе” билан ўйинда Бейл йўқлигида панд бермади ва у Мадриднинг ҳужумдаги асосий қаҳрамони бўлди. У голлар фабрикаси. Ўша ўйинда урган иккита голи билан Роналду “Реал” Мадриддаги голлар сонини 209тага етказди ва Мадриднинг яна бир афсонаси Уго Санчесдан ўтиб кетди.

Агар буларни алоҳида таърифлайдиган бўлсак, улар ажойибдир, лекин улар “Реал” Мадрид футболкасида майдонга тушиб қолса бу шунчалар чиройли ўйин бўладики буни видеога ёзиб олишингиз ҳам мумкин. Иско Криштианунинг ўйинига тан беради. У майдонда Криштиануни қидиради ва у қайерда туришидан қатъий назар унга пасни етказиб бера олади.

Мадрид ҳам ўз навбатида Исконинг ўйин услубини тушунди ва мослашиб олишига имконият берди. Ёш бўлишига қарамай “Реал” Мадридга ритм тақдим қила оляпти. Буниси эса энди ҳазил эмас. Йигитча жамоага қўшилиб кетди ва ўйиндаги комбинацияларнинг сардори бўлиб олди.

Бу иккаласининг ўйин услуби бир  бириникига ўхшамайди. Испания гитараси. Алоҳида  алоҳида товуш ва ритмга эга гитарага ўхшашади.

“Реал” Мадриднинг бу мавсумдаги 18 та голининг 12 тасини иккаласи биргаликда урган. Энди Анчелоттида ҳужумни боғлаб турувчи ажойиб жуфтлик бор. Булар қаторига Бензема, Бейл, Ди Мария ва бошқаларни ҳам қўшишимиз мумкин.


Жавлонбек Юсупов таржимаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика