Искандеров 600 кундан сўнг яна гол урди News

Искандеров 600 кундан сўнг яна гол урди

Кеча Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар сафида Жамшид Искандеров ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Шу тариқа, ярим ҳимоячи бу мавсумдаги биринчи голини урди.

Сўнгги бор Искандеров Ўзбекистон чемпионатида 2017 йил 3 март куни рақиб дарвозасига гол урганди. Ўтган мавсумнинг 1-турида Жамшид "Қизилқум" билан учрашувда дубль қайд этганидан сўнг умуман гол урмади. Орадан 600 кун (ёки 1 йил 7 ой 21 кун) ўтгач яна тўп киритишнинг уддасидан чиқди.

Маълумот учун, Жамшид Искандеров бу мавсумда ҳеч бир учрашувда тўлиқ ҳаракат қилгани йўқ.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика