Latest news

08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  2 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  9 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  8 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  19 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21

Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади" News

Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"

Ҳозирда "Андижон" жамоаси Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

ФИФА кунлари бошланганлигидан “Бургутлар” унумли фойдаланиб қолиш учун ҳам мазкур йиғин ташкил этилди. Максим Шацких бошчилигида барча футболчилар машғулотларда астойдил, катта меҳнат остида ишлашмоқда. Клуб матбуот хизмати жамоанинг тажрибали футболчиларидан бири Искандар Шойқуловга мазкур йиғин борасидаги айрим саволлар билан мурожаат қилди. 

- Искандар, “Андижон” чемпионатдаги кичик танаффусдан фойдаланиб, Тожикистонда йиғин бошлади. Айтинг-чи, таассуротлар қандай ва бунинг чемпионат мобайнида қай томонлама эффекти сезилади, деб ўйлайсиз?

- Таассуротлар ҳар доимгидек аъло даражада. Янги мураббий иш бошлаган кунидан якка курашларга катта эътибор қаратмоқда. Бу борада жисмоний тайёргарлик кўриш учун Тожикистондаги шароитлар ҳам жуда яхши. Натижаси яқин кунларда сезилади, деб ўйлайман.

- Жамоа эндиликда Максим Шацких бошчилигида ўйнамоқда ва сиз илк бор ушбу мутахассис қўл остида тўп суряпсиз. Қандай ўзгаришларни сезяпсиз

- Ҳа, биринчи марта биргаликда ишлаяпман. Ҳамма мураббийларни ўз ўйин суръати бор. Бу борада мураббийимизнинг услубларидан бири якка кураш ҳамда тезкор ҳужумга ўтиш. Ҳозирда ҳамма эътибор ушбу жиҳатларга қаратилган. Ўйлайманки, мураббийнинг бизга қўйган талабларини бекаму кўст бажаришга ҳаракат қиляпмиз ва бунинг самарасини ўйинлар давомида кўрамиз.

- Биринчи давра якунигача 4 та тур қолди ва бўлажак учрашувлар жамоа учун жуда муҳим. Бу ҳақида сиз нима деган бўлардингиз?

- Жуда кўп очко йўқотдик. Керак бўлмаган голларни ўтказдик. Энди бу йўқотилган очколар ўрнини қолган турларда тўлдиришга бор эътиборимизни қаратамиз. Барчамиз бўлажак учрашувларнинг аҳамияти қанчалик муҳимлигини сезиб турибмиз. Умид қиламанки, ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади.

- Олдинда "Андижон"ни ОЧЛ баҳслари кутяпти. Мухлислар ҳам бўлажак муҳим мусобақани интиқлик билан кутмоқдалар. Жамоани ОЧЛда қандай тасаввур қиляпсиз?

- Барчамиз интиқлик билан кутяпмиз. Янги таассуротлар, янги даражадаги футболчилар, жуда қизиқ бўлади, ўзим учун ҳам, жамоамиз учун ҳам. Мухлислар кутган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва ижобий натижалар билан хурсанд қиламиз, деган умиддаман. 

- Яқинда соч турмагингизни ўзгартирдингиз. Бунгача сиз ўзига хос соч турмаги билан ажралиб тургандингиз...

- Кунлар исиб кетди. Иссиқда эса бу сочни эплаш жуда қийин (кулади).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика