Latest news

11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  0 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  0 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  2 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  0 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  1 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  1 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  32 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0

Ишониш қийин, аммо улар бир жамоада тўп тепишган... News

Ишониш қийин, аммо улар бир жамоада тўп тепишган...

Қачондир бир клубда тўп тепган машҳур футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Ян Облак ва Эдерсон

Айни пайтда дунёнинг топ-дарвозабонларидан бўлган бу икки футболчи 2012/13 йилги мавсумда Португалиянинг ўртамиёна жамоаси "Риу-Аве" клубида бирга фаолият олиб борган. Словениялик дарвозабон ўша мавсумда асосий кипер сифатида танланди ва 31 ўйин ўтказди. Бир мавсумдан кейин у "Бенфика"га қайтди ва Эдерсон унинг ўрнини эгаллади. Бир неча йиллардан кейин улар энг топ-даражада ўйин кўрсатиб, кучли жамоалар таркибига қўшилишди.

Дэвид Бекхэм ва Дэвид Мойес

1994/95 йилда "Престон" клуби ёш юлдуз Дэвид Бекхэмни ижара асосида таркибга қўшиб олди ва бу клубда юқори формадаги Дэвид Мойес ҳам фаолият олиб борарди. Бекхэм жамоада атиги 5 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Бекхэм интервьюларидан бирида бир йиллик ижара муддати давомида Мойесдан кўп нарса ўрганганини ва буни ҳеч қачон унутмаслигини айтиб ўтган эди.

Ривалдо ва Каземиро

2011 йилда Ривалдо фаолиятидаги катта саёҳатдан сўнг "Сан-Паулу" клубига қайтди. Афсона ҳақиқатан ҳам катта ҳурмат ва эътибор билан кутиб олинди ҳамда унга бутунлай эркинлик тақдим этилди. 30 ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлди.  Айни шу пайтда профессионал фаолиятидаги иккинчи мавсумини ўтказаётган Каземиро ҳам жамоанинг асосий ўйинчиларидан эди. Бир йилдан сўнг у "қироллик клуби" эътиборига тушди ва клуб билан хайрлашди.

Эдгар Давидс ва Уильфрид Заха

Давидс 2010 йилда "Кристал Пэлас" билан қисқа муддатли шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи "Пэлас" учун атиги 6 ўйинда иштирок этди. Уильфрид ҳам шу мавсумда ўзининг катта фаолиятидаги илк қадамини қўйганди. Биринчи мавсумидаёқ у барча турнирларда 44 ўйин ўтказди. Давидс эса ўша мавсумдан кейин клуб билан шартномасини бекор қилган.

Маурисио Почеттино ва Роналдиньо

"Эспаньол"даги ёрқин ўйинларидан кейин ПСЖ аргентиналик футболчини жамоага олиб келади. Почеттино пойтахт жамоасида икки мавсум (2001/2003 йиллар оралиғи) ўтказиб, 95 ўйинда майдонга тушди. Бразилиялик афсунгар ҳам айни шу мавсумлар давомида Париж клуби сафида ҳаракат қилган. Почеттино ва Роналдиньо биргаликда яхши натижалар қайд этган. Кейинроқ "Барселона" юқори даражада ўйин намойиш қилган Роналдиньони таркибга жалб қилган.

Патрик Клюйверт, Эден Азар ва Пьер-Эмерик Обамеянг

Афсонавий Патрик Клюйверт 2007/08 йилги мавсумда "Лилль" клубида Эден Азар билан жамоадош бўлган. 31 ёшли нидерландиялик футболчи Лига 1 да 9 ўйин ўтказди. Шу мавсум Клюверт учун сўнггиси эди. Азар эса клубда яна 4 йил тўп тепди. 2009/10 йилги мавсумда жамоага "Милан"дан ижара асосида Пьер-Эмерик Обемеянг ҳам қўшилди. Габонлик футболчи клубда 24 ўйин ўтказди.

Марадона ва Диего Симеоне

"Севилья" клуби 1992/93 йилги мавсумда Марадонани клубга таклиф қилган. Буни қарангки, афсонанинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумлари Симеоненинг илк мавсумларига тўғри келади. "Атлетико" устози интерьюлардан бирида кийиниш хонасида афсонани кўриб, ҳаяжондан ўзини йўқотиб қўйганини айтиб берган. 

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика