Ишонаверинг, шунақаси ҳам бўлади! Дарвозабон терма жамоаси йиғинига бормади, чунки...
18 mar 2019 16:07
News
Ишонаверинг, шунақаси ҳам бўлади! Дарвозабон терма жамоаси йиғинига бормади, чунки...
Гап шундаки, "Шальке"да асосий таркиб футболчига айланган кипер Александр Нюбель Германия ёшлар терма жамоаси йиғинига боришни истамади.
Европа чемпионатига тараддуд кўраётган Германия ёшлар терма жамоаси йиғинига иштирок этишдан кўра, клубда унга ишонч билдираётган мураббий фалсафаларини янада яхшироқ узлаштириш ва жамоанинг янги бош мураббийи режасини аниқроқ англаш мақсадида шундай қарорга келганини Германия (U21) терма жамоаси устози Штефан Кунцга тушунтирган.
Дарвозабоннинг қарорини кўпчилик қўллаб-қувватлаган. Чунки, турли хил ёшдаги терма жамоалар йиғинида иштирок этишдан кўра ўз клубида асосий таркиб билан шуғулланиш унга келажакда ўсиши учун ҳам кўпроқ фойда беришини таъкидланмоқда.
Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида эса Нюбель Германия (U21) терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда эса "Шальке"даги рақобатда ютиб чиқаётган Нюбель тажрибали Ральф Фэрманнни захирага ўтказиб қўйган.
Comments