Latest news

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  0 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Ироқ зерикарли ўтган ўйинда Иорданияни мағлуб этди News

Ироқ зерикарли ўтган ўйинда Иорданияни мағлуб этди

Осиё Кубоги биринчи туридан ўрин олган сўнгги учрашув Иордания ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасида кечди.
Осиё Кубоги 2015
Брисбен, "Brisbane Stadium"
"Д" гуруҳи, 1-тур
Иордания - Ироқ 0:1
Голлар: Ё.Қосим 76

Иордания: Амир Шафи, Бани Ёсин, Муҳаммад Мустафо, Тариқ Хаттоб, Муҳаммад Ал-Дмеири, Халил Бани Атия (Юсуф Аҳмад 60), Одай Заҳран, Аҳмад Элияс, Аҳмад Саривеҳ (Маҳмуд Затара 79), Аҳмад Ҳаел, Одай Сайфи.

Ироқ: Жалол Ҳассан, Волид Салим, Аҳмад Иброҳим, Салам Шокир, Дурғам Исмоил, Ҳумам Ториқ (Жустин Мемам 57), Ала Абдул Захро, Ёсир Қосим, Саад Абдуламир, Амжад Калаф, Юнус Маҳмуд (Аҳмад Ёсин 74).

Огоҳлантиришлар: А.Элияс 6, А.Ёсин 53, М.Затара 90+2 - А.Захро 19, Ё.Қосим 50
Четлатиш: А.Ёсин 84



                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди.

86.
Шафи рақиб ўйинчисини бўғиб қўяй деди

84. Ана бўмаса, Анас Бани Ясин иккинчи сариқни олди ва буёғи қизил.


76. Гооооооолллл, Ёсир Қосим, 0:1.
Ниҳоят гол кўрдик бу ўйинда ҳам. Ёсир бу вазиятда бир неча рақиб орасида турган бўлишига қарамай тўпни дарвозага йўллай олди.

73.
Юнус Маҳмуд алмаштирилди.

70.
Юнус Маҳмуд ҳаводаги курашда рақиб ҳимоячисига нисбатан қўполлик ишлатди.

67.
Иорданиянинг тезкор қарши ҳужуми самарасиз якунланди.

57.
Ироқ терма жамоаси сафида ўзгариш. Ҳумам Тариқ ўрнига Жустин Мемам майдонга туширилди.

54.
Иордания футболчиси Анас Бани огоҳлантирилди

52.
Ироқ терма жамоаси аъзоси Ёсир Қосимга сариқ картоқчка кўрсатилди.

Иккинчи бўлим бошланди. Бугун гол кўрамиз? Бу 45 дақиқадан сўнг билиб оламиз.


Биринчи бўлим статистикаси

Биринчи бўлимдан кейин тўп билан муомала қилиш 58 - 42 фоиз Ироқ фойдасига.

Биринчи бўлим якунланди.

45.
Бош ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди.

42.
Иорданиядан Одаи Саифий, Ироқдан эса Ҳумам Ториқ яхши ўйнамоқда.

40.
Одаи Ал-Саифининг 25 метрлардан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

38.
Иорданияликлар тўпни ҳаводан майдончага узатишди, дарвозабон Жалол Ҳассан ҳужумчидан чаққонроқ чиқиб қолди. Ироқнинг тезкорлик билан уюштирилган қарши ҳужуми эса самара бермади.

36.
Ироқ ниҳоят голга тортадиган ҳужум уюштириши мумкин эди, лекин Юнус Маҳмуд якуний пасда хатога йўл қўйди.

33.
Иордания жарима зарбасидан кейин тўпни рақибга шунчаки совға қилишди.

30
. Ўйин бироз зерикарли тарзда кечмоқда.

25.
Учрашув кўпроқ қоидабузарликларга бой ўтмоқда.

19.
Ала Абдул Захро огоҳлантирилди.

12.
Учрашувда ҳозирча голга тортадиган вазият бўлганича йўқ.


Брисбендаги айни пайтдаги ҳаво айни футбол ўйнаш учун мос.

9. Иорданиялик ўйинчи қайчи услубида зарба бермоқчи бўлди-ю, ўхшамади. Ироқлик ҳимоячи эса ҳудди ўша услубдаги зарба эвазига хавфни бартараф этди.


Ироқ таркиби

6. Элиас ўйиндаги биринчи сариқ карточкани олган футболчига айланди.


Иордания таркиби

5. Ироқ яшил, Иордания оқ рангли либосда ҳаракат қилмоқда.

3. Ироқ ўйинчилари тезкор эканликларини дастлабки дақиқаларданоқ кўрсатишмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика