Latest news

15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  0 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  6 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  7 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  12 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  8 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   26 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  11 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  13 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1

Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйин тўхтатилиши шарт эди" News

Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйин тўхтатилиши шарт эди"

Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубоги чорак финал учрашувида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқ U-23 термасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратишга эришди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Соукуп ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. Мураббий ўйинда мухлислар томонидан юзага келтирилган вазият борасида ўз норозилигини яшириб ўтирмади.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз...

- Аввало, Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз бу ўйинда ҳеч нарса қила олганимиз йўқ. Қизил карточка ва пенальтини ВАР белгилади. Мен ёки ўйинчиларим эмас. Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйинчиларим чигилёзди машғулотларини ўтказа олишмади. Мураббийлар штаби захира ўриндиғидан бошқа жойга чиқа олмади. Сабаби, мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми? Кечирасиз-ку, ўйин тўхтатилиши керак эди. Мен ўйин ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман. Бу менинг Ироқ терма жамоасидаги сўнгги ўйиним эди. Менинг шартномам ўз якунига етди. Натижадан эмас, қандай мағлуб бўлганимиздан хафаман. Мухлислар бизга керагидан ортиқ босим қилишди. Бу адолатдан эмас. Биз ҳавфсиз ўйнашимиз керак эди. Жароҳатлардан қўрқишимиз эмас.

- Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони четлатилган ҳолатда ҳужумчининг провакацион ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Яна қайтараман. Бу мусобақада ВАР бор. Ҳакам ВАР остида ишлайди. Сиз нимадан норозисиз? Ҳакам тўғри қарор қабул қилган эди.  Қарорни бизнинг жамоа эмас, ҳакам қабул қилди. Тасаввур қилинг, агарда сиз меҳмонда ҳаракат қилаётган бўлсангиз ва ўйинчиларингиз тошлар остида қолишса, сиз давом этишни истармидингиз? ОФК ва ҳакам бунинг чорасини топиши керак эди. Ўйин тўхтатилиши шарт эди. 

Rating: -123   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика