Latest news

09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  8 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  3 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  11 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  24 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  15 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  23 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  324 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98

Ироқ ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби News

Ироқ ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган Ироқ футболи вакиллари ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош мукофотни қўлга киритди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этилган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Форс кўрфазининг икки термаси ўзаро тўқнаш келди. Унда ироқликлар Уммон термасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учинчи ўрин учун баҳсда Кот-д'Ивуар ва Озарбайжон термалари майдонга тушиб, африкаликлар кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.
2 июл куни бошланган мусобақада дунёнинг 16 та терма жамоаси аъзолари тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришди.

"А" гуруҳида  - Озарбайдон, Мали, Ироқ ва Канада; "В" квартетида - Жазоир, Франция, Баҳрайн ва Кения; "С" тўртлигида - Уммон, Кот-д'Ивуар, Германия ва АҚШ; ҳамда сўнгги "D"  гуруҳида - Бразилия, Голландия, Қатар ва Камерун термалари кураш олиб боришди. Гуруҳларда иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, Боку шаҳрида ҳарбий хизматчилар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионатини ташкил этиш борасидаги қарор шу йилнинг феврал ойида Халқаро ҳарбий-спорт кенгаши ҳамда Озарбийжон мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинган эди.

"Машъал" радиоси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика