Latest news

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  1 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   16 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  7 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

Ироқ бош мураббийи: "Эрон? У ерда ўйнаганман ва даражани биламан" News

Ироқ бош мураббийи: "Эрон? У ерда ўйнаганман ва даражани биламан"

U-20 Осиё Кубоги 3-тури доирасида Сурияга қарши баҳсдан кейин Ироқ термаси бош мураббийи Эмад Муҳаммад ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз?

- (кулади) Жуда қизиқ ўйин бўлди, кўп имкониятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Рақиб узун паслар билан ўйнади ва бу бизга муаммо туғдирди. Гуруҳдаги барча ўйинларни қийин бўлди деб ўйлайман, лекин биз кучли 8та жамоадан бири бўлдик ва биринчи мақсадимизга эришдик. Бизнинг бир нечта ўйинчилар ушбу учрашувда иштирок этмади. Лекин улар кейинги учрашувга тайёр бўлишади. Кейинги ўйинда Яратган бизни жаҳон чемпионатига олиб чиқишига умид қиламан.

- Бугунги турнирнинг жамоангиз учун бўлган фойдаси ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бу катта тажриба. Биз ҳар бир учрашувда ҳар хил рақиблар билан ўйнадик ва катта тажриба орттирдик ва энг муҳуми гуруҳдан чиқдик, мақсадимиз - жаҳон чемпионатига эса бир қадам қолди.

- Футболчиларингиз жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмади, бунга сабаб нима?

- Муаммо шундаки, мураббий ҳар доим ўйинчиларга қандай гол уришни ўргатиши керак, лекин футболчиларга майдонда мураббий ёрдам бера олмайди. Турнир олдидан бир қанча ўртоқлик учрашувларида қатнашдик ва кўплаб гол урдик, лекин турнирда бизни нима жин урди билмайман. Бу муаммони иложи борича тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

- Чорак финалдаги рақиб жамоа Эрон ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Эрон футболи жисмоний томонлама кучли эканлиги биламиз. Ироқ терма жамоаси кейинга рақибга қарши қандай тайёргарлик кўрмоқчи?

- Плей-оффдаги барча жамоа жуда кучли. Мен Эрон клубларида ўйнаганман ва у ер футболининг кучини биламан. Уларга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўришга ҳарақат қиламиз. Ким кучлироқ бўлганини ўйинда кўрамиз ва ўша куни кучлироқ бўлган жамоа ярим финалга йўл олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика