Ирланд нашри ёлғон маълумот учун Рунидан кечирим сўради
19 dec 2015 10:45
News
Ирланд нашри ёлғон маълумот учун Рунидан кечирим сўради
The Irish Examiner нашри 2015 йил 8 декабрь куни "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Рунининг қонида алкоголь топилиб, вақтинчалик жамоадан ҳайдалганлиги борасидаги маълумот учун футболчидан кечирим сўради.
"2015 йилнинг 8 декабрь куни биз Рунининг қонида алкоголь топилгани учун "Вест Хэм" ва "Вольфсбург"га қарши учрашувлардан четлаштирилгани ҳақида маълумот эълон қилган эдик. Бу ёлғон хабар ва биз Уэйндан кечирим сўраймиз" - дейилади "The Irish Examiner"да.
Link :
Source : The Irish Examiner
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments