Latest news

19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  7 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  18 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  6 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2

Иракли Климиашвили: "Ўзбекистонга қайтсам фақат "Пахтакор"га ўтаман" News

Иракли Климиашвили: "Ўзбекистонга қайтсам фақат "Пахтакор"га ўтаман"

Бир неча йил олдин "Пахтакор"да фаолият олиб борган грузиялик ярим ҳимоячи Иракли Климиашвили Ўзбекистон футболи ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Сиз 2011 ва 2012 йилларда "Пахтакор"да ўйнагансиз. Ўзбек футболи ва "Пахтакор" ҳақида нима дея оласиз?
- Ўшанда "Анжи" мени ижарага берганди. "Пахтакор" мураббийлари "Анжи" машғулотларини кузатишганди. Ўша ерда менга таклиф билан чиқишганди. Дастлаб мен рад қилгандим. Бироқ 6 ойдан сўнг яна таклиф тушди. Кахи Махардзега қўнғироқ қилиб у ердаги вазият билан қизиқдим. У менга шу қадар таърифлаб бердики, дарҳол учиб бордим. Ўзбекистонда одамлар футболни севишади. Кўчада танишади, дастхат сўрашади, трибуналарда мухлислар қўллаб-қувватлашади.  

У ерда грузинларга ўзгача эҳтиром кўрсатишади. Улар бизни жуда ҳурмат қилишади ва буни доим сезиб турардим.

- Агар яна Ўзбекистондан таклиф бўлса рози бўласизми?
- Аслида Ўзбекистондан таклифлар бўлди. Аммо борсам ҳам фақат "Пахтакор"га қайтаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика