Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Иқбол Бобохонов: "Машъал"га пенальти тепишни олдиндан ўйлаб қўйгандим" News

Иқбол Бобохонов: "Машъал"га пенальти тепишни олдиндан ўйлаб қўйгандим"

Ёзги танаффусда “Андижон” жамоаси ўз сафига Анвар Бердиев, Иқбол Бобохонов, Абдуллоҳ Олимов каби янги футболчиларни қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Улардан Бобохонов ва Олимов иккинчи даврада “Андижон” учун ўйнашни бошлашди. 17-турда андижонликлар ўз майдонида “Машъал” жамоасини қабул қилиб 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бу ўйин қаҳрамони Иқбол Бобохонов бўлди дейиш мумкин. Айнан унинг ягона голи “Андижон”га муҳим ғалабани тақдим этди. Бобохонов ҳисоб 0:0 бўлиб турган бир вазиятда пенальти тепиш масъулиятини ўз зиммасига олди ва ишончни оқлади. Эътиборли жиҳати, биринчи даврани “Машъал”да ўтказган Бобохонов шу куни собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди. Ўйиндан сўнг ушбу ҳимоячи билан суҳбатлашдик.
 - Ўйин ўзига яраша қийин ўтди. Биринчи даврада “Машъал”да тўп сурганим боис бу жамоани қандай ўйнашини яхши билардим. Бу нарса менга ёрдам берди. “Машъал” футболчилари стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилишини билардим. Шунинг учун ҳимоядаги шерикларимга керакли гапларни айтиб турдим. Шу ҳам бизга қўл келди деб ўйлайман.

- Бу учрашувда “Андижон” ниманинг эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?
 - Учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасида жисмоний жиҳатдан “Машъал”дан устунлик қилдик. Қолаверса, бу ўйинда ғалаба бизга кўпроқ керак эди. Шунинг учун болалар ҳам майдонда жон-жахди билан ҳаракат қилишди. Айнан мана шундай катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик.

-11 метрли нуқтага сиз яқинлашдингиз. Тўғриси, буни ҳеч ким кутмаганди. Бунга ўзингиз қарор қилдингизми?
 - Ўйиндан олдинги тайёргарлик пайтида мураббийимиз, агар пенальти бўлиб қолса, ким тепишни ўзларинг ҳал қиласизлар деганди. Жамоадаги штатли пенальтичи Лочин Солиев ўша вазиятда захирада эди. Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Иқбол Акрамов каби тажрибали жамоадошларим пенальтини мен тепишимни айтишди. Аслида ўйиндан олдин пенальти тепишни ният қилгандим. Шу боис бу вазифани ўз зиммамга олдим. Худога шукр, зарбам аниқ чиқиб ишончни оқлай олдим.

- Аввал ҳам пенальти тепиб турармидингиз? 11 метрли нуқтага яқинлашганингизда ҳаяжон бўлмадими?
 -Асосан машғулотларда 11 метрдан зарба йўллаб шуғулланиб турардим. Масалан, биринчи даврада “Машъал” сафида дарвозабон Санжар Қувватов билан баҳслашиб турардим. Бу ўйинда дарвозада айнан Санжар эди ва қаерга тепишимни яхши биларди. Шунга қарамай, уни чалғита олдим. Яна шуни ҳам айтишим керакки, мухлисларнинг далдаси ҳам бизга куч бағишлади. Бунинг учун мухлисларимизга раҳмат айтаман.  

- “Машъал”да ҳам пенальти тепиш имконияти бўлди. Ўша вазиятда қандай ҳолатда эдингиз?
 -Биринчи даврада “Машъал”да ўйнаганимда жамоа пенальтилардан фойдалана олмаганди. Шунинг учун ура олишмаса керак деб ҳам ўйладим. Қолаверса, дарвозабонимизга далда бўлиб, унинг ишончини кўтариб турибдик. Шу ҳам ёрдам берди деб ўйлайман. Негадир пенальтидан фойдалана олмаслик “Машъал”нинг “касали” бўлиб қолди.

- Собиқ жамоангиз “Машъал”нинг ўйини ҳақида нима дейсиз?
 -Биласизлар, “Машъал” жамоасини асосан ёшлар ташкил этади. Чемпионат бошида ёшларда куч кўп эди ва мавсумни жамоа яхши бошлаганди. Кейинчалик чарчаб қолишдими болалар билмадим. Шунга қарамай, бу баҳсда муборакликлар ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади. Жамоа асосан Зоҳир Қўзибоевга таянган ҳолда ҳужумлар ташкил этишга ҳаракат қилди. Лекин бу ўйинда биз рақибга имконият бермадик.

- “Машъал”даги фаолиятингиз тўғрисида қандай фикрдасиз? Муборакда ярим йил ўйнадингиз холос.
 - Озми-кўпми “Машъал”да ўйнаб жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Яхши жамоа сафига қўшилгандим, шунингдек, муҳит ҳам аъло даражада эди. Фақат у ерда кўпроқ ўйнаш имкониятига эга бўлмадим. Мураббий унчалик ишонч билдирмади ва кўп вақтимни захирада ўктаздим. Шу боис биринчи даврадан кейин мураббий билан гаплашиб кетишимни айтдим. Чунки кўпроқ ўйнашни хоҳладим. Бундан ташқари Муборак ҳам уйимга узоқлик қилди. Илгари “Нефтчи”да уйга яқин жойда ўйнаб ўрганиб қолган эканман.

- Иккинчи даврада “Андижон” таклифини қабул қилдингиз. Янги жамоага мослашиб кетдингизми?
 -Ҳа, жамоага тез киришиб кетдим. “Андижон”да таркибдаги футболчиларнинг кўпи менга таниш. Мисол учун, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Элдор Исабоев, Шукур Жумабоев билан илгари “Нефтчи”да бирга тўп сурганмиз. Қолаверса, жамоа ҳам мени яхши қабул қилгани боис мослашишим қийин кечмади. Асосийси, бош мураббий менга ишонч билдиряпти. Мана ғалабага ҳам эришиб мухлисларни хурсанд қилдик. Бундан кейин ҳам мана шундай натижалар учун астойдил тўп сурамиз. Навбатдаги иккита турни ҳам ўз майдонимизда ўтказамиз. Бу имкониятдан фойдаланиб очколаримиз сонини кўпайтириб олишимиз керак.

- Юрий Саркисян, Амет Мемет, Мурод Исмоилов, Александр Хомяков сингари мураббийлар билан ишладингиз. Эдгар Гесс ҳақида фикрингиз қандай?
 -Эдгар Яковлевич талабчан мураббий. Машғулотларда футболчилардан бор кучи билан ишлашни талаб қилади. Бундан ташқари Гессни яхши руҳшунос ҳам дея оламан. Руҳий жиҳатдан мураббий жамоани ўйинга яхши тайёрлай олишига гувоҳ бўлдим. Бир сўз билан айтганда, кучли мутахассис.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика