Latest news

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  28 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  4 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  13 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Иордания термаси бош мураббийи: "Корея Республикасини мағлуб этишда мухлисларимиз ёрдамига таянамиз" News

Иордания термаси бош мураббийи: "Корея Республикасини мағлуб этишда мухлисларимиз ёрдамига таянамиз"

Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания термалари ўртасидаги ўйиндан олдин иорданияликлар бош мураббийи Ҳусайн Аммута матбуот анжуманида қатнашди.

"Бу ўйин нафақат биз, балки Корея Республикаси учун ҳам қийин ўйин бўлади. Ярим финалда икки нафар муҳим ўйинчимиз майдонга тушмайди. Руҳий жиҳатдан барча тайёр. Шундай экан, биз ўйинга тактик томондан кучли тайёргарлик кўришимиз керак. Ҳар бир ўйинчи 120 дақиқа ўйнашга ҳам руҳан, ҳам жисмонан шай бўлиши керак.

Муҳим икки ўйинчимизсиз майдонга тушиш қийин бўлади. Муса Ал Тамари эса ярим финалда ўйнайди. У жамоанинг асосий ўйинчиси. Бироқ, ғалаба қозониш учун бутун жамоа борини бериши лозим. Профессионал футболчилар 48 соат ичида тикланишга улгура олишади. 

Умид қиламанки, ўйин давомида юқори консентрацияни йўқотмаймиз. Кичик вазиятларнинг барчасида тўғри ҳаракат қилиш лозим. Корея Республикасини мағлуб этишда мухлисларимиз ёрдамига таянамиз", -дейди Ҳусайн Аммута.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика