Latest news

19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  3 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  3 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  2 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  14 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  4 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  10 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  4

Иордания терма жамоаси мураббийлари ҳақида News

Иордания терма жамоаси мураббийлари ҳақида

Иордания терма жамоасини 1985 йилдан бошлаб ҳисобласак, ҳозир олтинчи мураббий бошқармоқда.
Бу жуда яхши кўрсаткич, албатта. Муҳаммад Авад 15 йил давомида “Нашама”га бошчилик қилган. Қолган араб давлатларидан фарқли равишда Иордания ФА мураббийларни беҳудага алмаштирмайди. Мисрлик Гоҳари 5 йил, португалиялик Вингада 2 йил, ироқлик Ҳамад 4 йил мобайнида Иорданияга бошчилик қилган. Эҳтимол, мураббийга вақт бериш орқали Иордания ушбу саралаш босқичида араб мамлакатлари ичида энг яхши натижани қайд этгандир.

Терма жамоани бошқарган мураббийлар: Дэнни Макленнон (Шотландия) 1984, Эдсон Таварес (Бразилия) 1986, Муҳаммад Авад 1985-2000, Бранко Смилянич (Сербия) 2000–2002, Маҳмуд Гоҳари (Миср) 2002–2007, Нело Вингада (Португалия) 2007–2009, Аднан Ҳамад (Ироқ) 2009–2013,  Ҳуссам Ҳассан (Миср)

Мураббийлар штабида асосан мисрлик мутахассислар фаолият юритаётганини кўриш мумкин. Ҳуссамга акаси ҳам ёрдам беради.

Мураббийлар штаби
Бош директор: Осама Талал
Бош мураббий: Ҳуссам Ҳассан (Миср)
Ёрдамчилар: Иброҳим Ҳассан (Миср), Тариқ Саид (Миср), Эмад Мандуҳ (Миср), Мануэль Баррионуэва (Бразилия).

Ҳуссам Ҳассан Миср ва Африка футболининг энг ёрқин вакилларидан биридир. У Африкада сўнгги 50 йилликнинг энг яхши деб футболчиси топилган. Фаолиятида ҳужумчи амплуасида тўп тепган Ҳассан клублар ва терма жамоа таркибида кўплаб муваффақиятларни қўлга киритган. Клублар учун 179, терма жамоа учун 63 гол ургани унинг қандай савияда ўйнаганини кўрсатиб турибди. Мураббийлик фаолиятини эса 2008 йилдан бошлаган. Миллий терма жамоа миқёсида биринчи марта ишламоқда. Ҳозирча у уч ўйин ўтказиб, бирорта мағлубиятга учрамади.

Ҳуссам ҲАССАН
Туғилган санаси:
10.08.1966
Туғилган жойи: Қоҳира, Миср
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: 1985–1990 “Ал Аҳли” 78 (31), 1990–1991 ПАОК, Греция 19 (5), 1991–1992 “Ксамакс”, Швейцария 8 (3), 1992–1999 “Ал Аҳли” 153 (78), 2000 “Ал Айн”, БАА 10 (3), 2000–2004 “Замалек” 61(38), 2004–2006 “Ал Масри” 47 (15), 2006–2007 “Терсана”  21(6), 2007 “Ал Иттиҳод” 5 (0).

Клубларда жами 402 ўйинда қатнашиб, 179 гол урган. Миср миллий терма жамоасида эса 161 беллашувда 63 тўп киритган.

Бошқарган жамоалари: 2008 “Ал Масри”, 2009 “Телеком”, 2009–2011 “Замалек”, 2011 “Исмоилия”, 2012 “Ал Масри”, 2013 “Эл Макаса”, 2013 йил июль ойидан Иордания миллий терма жамоасида.
Қўлга киритган совринлари: Миср чемпиони (1984–85, 1985–86, 1986–87, 1988–89, 1993–94, 1994–95, 1995–96, 1996–97, 1997–98, 1998–99, 1999–2000, 2000–01, 2003–04), Миср Кубоги соҳиби (1984–85, 1988–89, 1992–93, 1995–96, 2001–02), Миср Суперкубоги соҳиби (2001, 2002), Африка КЭК ғолиби (1983–84, 1984–85, 1985–86, 1992–93), Африка ЧЛ ғолиби (1986–87, 2001–02), Араб Чемпионлар лигаси соҳиби (1995–96), Афро-Осиё ўйинлари ғолиби (1988), БАА чемпиони (2000).

Миллий терма жамоада Африка Кубоги (1986, 1998, 2006)ни 3 бор қўлга киритган.

Африка қитъасида охирги 50 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика