Latest news

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  7 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Иордания қизлари Тошкентда News

Иордания қизлари Тошкентда

Иордания U-16 аёллар терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш мақсадида Тошкентга етиб келди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси 22 ва 25 октябрь кунлари Тошкентдаги "Жар" стадионида Иордания U-16 аёллар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйинлар 14:00да бошланади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 октябрь куни йиғинга кирди ва йиғин 25 октябрга қадар давом этади.

Таъкидлаш керакки, Бахрон Норсафаров бошчилигидаги Ўзбеистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу турнир 4 — 15 ноябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон "В" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда яна тўртта жамоа бўлиб, улар: Хитой, Эрон, Таиланд ҳамда Жанубий Корея.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш доирасида амалдаги Осиё чемпиони — Япония.

Япония, Хитой, КХДР ҳамда Таиланд жамоалари чемпионатга аввалги қитъа биринчилиги якунига кўра тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Ўз навбатида Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Хитой Тайпей жамоалари Очиё чемпионатига саралаш босқичларидаги муваффақиятли иштироки орқали йўл олди.

Норсафаров жамоаси 31 октябрда мусобақа олдидан қисқа йиғин ўтказиб, 2 ноябрда Хитойга йўл олдади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика