Latest news

10:30"Барселона" ва "Nike" ўзаро келишувга эришди  0 09:58Туркия чемпионати трансфер нархлари янгиланди. Алиқулов ва Турғунбоевнинг нархи қанчани ташкил этмоқда?  0 09:21Испаниянинг октябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  2 08:45Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувнинг энг зўри бўлди  6 08:13Футзал. Бугун Ўзбекистон ҳамда жаҳон футболи ва футзали афсоналари ўртасида учрашув бўлиб ўтади  2 07:42Ўзбекистон кубоги. Бугун финал!  39 00:50"Атлетико" Куртуага буюм отган мухлисларни кечирмади  0 00:15Сане АПЛга қайтиши мумкин  1 23:58Туркия. "Ризеспор" 5 ўйинлик голсиз, ғалабасиз сериясини тугатди, Алиқуловдан гол!  7 23:29А Серия. Мактомини, Лукакунинг голлари "Наполи"га ғалаба келтирди  3 23:10"Goal" "Ливерпуль"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  3 22:50Ривалдо Винисиус ва Мбаппе даражасидаги футболчи номини айтди  5 22:22Погбанинг дисквалификация муддати қисқартирилди  3 21:54БУМ! Шомуродов "Рома" билан шартномани узайтиради!  20 21:23Италиялик мураббий МЮга йўқ деди  8

Интервью. Жером Боатенг: “Ғалабаларга ташнаман” News

Интервью. Жером Боатенг: “Ғалабаларга ташнаман”

4 йилда 9 совринга эга чиққан ҳимоячи Жером Боатенг ҳамон кўпроқ муваффақиятларни хоҳлайди.

26 ёшли футболчи жаҳон чемпионига айланиб улгурган ва клуб миқёсида барча совринларни қўлга киритган. “Бавария” расмий сайтига берган интервьюсида АҚШ саёҳати, Хитой турнеси ва масъулиятни бўйнига олиш тўғрисида тўхталиб ўтди.

- Жером, бир неча кун олдин Бастиан Швайнштайгер жамоа билан хайрлашди. Унинг кетишини қандай қабул қилдинг?

- Агар бир футболчи билан кўп вақт давомида клуб ва терма жамоада бирга ўйнасанг, у бу ерда бошқа йўқлиги сен учун ғалати бўлади. Басти ажойиб ўйинчи ва яхши инсон. У кўп совринлар ютди ва жамоага фойда келтирди. Энди у елкасида олиб юрган масъулиятни ўзимизга тақсимлаш жамоа сифатида бизга жуда муҳим. Мавсумни яхши бошлаб олиш биз учун катта аҳамиятга эга. Шунга имкон қадар ҳаракат қилишимиз даркор.

- Сенинг бўйнингда ҳам масъулият турадими?

- Мен ҳам буни қилишим зарур. Буни истайман ва уддалай оламан.

- “Бавария”да 5-мавсумни кутяпсан. Бу вақт ичида қанчалик ўзгардинг?

- Кўп нарсалар ўзгарди. Мен футболчи ва инсон сифатида улғайдим. Бу ерда ўз уйимни топдим.

- Охирги икки йилда энг яхши ҳимоячилардан бирига айландинг. Яна ўсиш учун имконият етишини сезяпсанми?

- Ҳа, яна бор. Бу жамоага ҳам боғлиқ. Савияни жамоа фойдаси учун ошириб бориш керак.

- Ўрнак учун мисол борми?

- Ҳозир кумирим йўқ, лекин бир қатор ҳимоячилар ўйинларини кузатиб бораман. Масалан, Серхио Рамос, Тиаго Силва, Жоржио Кьеллини, Леонардо Бонуччи … Яна баъзиларидан турли нарсаларни кўриш мумкин. Фахрий ўйинчилар тезкор эмас, лекин тактик жиҳатдан ақлли ўйнашади. Улар кузатиш учун жуда қизиқ.

- Сенда тезлик билан боғлиқ муаммо бор.

- Ҳозирча йўқ (кулади). Бироқ баъзида суръат тушади ва ўшанда тактика эвазига ўйнаш лозим.

- Сенда ғалаба ва рақобатга бундай ташналик қаердан?

- Ҳаммаси оддий. Севимли ишим билан шуғулланаман – футбол ўйнайман. Афсуски, умрим давомида бундай қилолмайман. Қачондир ўша йилларда кўпроқ нарсаларга эриша олишим тўғрисида ўйлашни ёқтирмайман.

- Бир йил аввал жаҳон чемпионатида зафар қучдинг. Бу воқеани баҳолаш учун орадан етарлича вақт ўтдими?

- Бу ғалабанинг буюклигини ўзим учун тезда тушуниб етдим. Лекин бирорта ўйинни қайтадан кўриб чиқмадим. 2 йилдан кейин хотиржам шароитда баъзи учрашувларни кўраман. Бошимда жаҳон чемпиони эканимни унутмайман. Кўпроқ бу ҳақида менга одамлар эслатиб туришади.

- Таътил пайтида тўп билан тез-тез шуғулландингми?

- Бир марта Нью-Йоркда ва яна бир сафар дўстларим билан ўйнаганимда, кўп эмас. Атайлаб тўп билан ишламадим. Ёзда футболдан дам олишни хоҳладим, баскетбол ва теннис ўйнадим.

- Баскетболда сен МБА юлдузи Деннис Шрёдерга чорлов ташладинг. Бу қандай рўй берди?

- Тасодифан. Дўстларимдан бири таътилда тўпни сакраб саватга ташлаганимни видеога олди. Кейин эса биз Деннисга мурожаат қилдик. Шундай ҳолат рўй берди.

- Ким ғалаба қозонди?

- Мен. Унинг сўнгги видеоси зерикарли бўлди, уни эълон қилмаса ҳам бўларди (кулади).

- Ёздан маркетинг борасида самарали фойдаландинг. Сен америкалик рэпер “Jay-Z” билан шартнома туздинг. Мусиқа бизнесига кетишга қарор қилдингми?

- Йўқ, мен спортда қоламан. “Jay-Z” спортга қизиқади, унинг компанияси 2-3 йил аввал фақат мусиқачилар эмас, балки спортчилар билан ҳам шартнома тузишни бошлаган. Менга ундан таклиф тушди ва буни ажойиб деб ҳисобладим. Янгиликка боқишни истадим. Маркетинг ва пиар борасида америкаликлар Европадан икки калла юқорида.

- Қандай ҳамкорлик қилишни режалаштирдинглар?

- Ҳар ҳафта АҚШга учолмайман, фақат мавсумлар оралиғида буни амалга ошираман. У ерда бўлганимда маркетинг ва хайрия тадбирларида иштирок этаман, янги ҳомийлар излаймиз.

- Соч турмагинг билан нима содир бўлди?

- Сартарошим хитойлик. У ерда жуда иссиқ. Шу сабабли тез-тез чўмилиб турамиз ва ҳар сафар турмагимни тўғрилашга хоҳим йўқ (кулади).

- Швайнштайтерга қайтсак. “Бавария”даги 17 йилдан кейин унинг кетишини қандай тушундингиз?

- Бу тушунарли қарор. У кўплаб совринларга эга чиқди, чўққига етди.

- У Англияда нимага тайёр бўлиши лозим?

- Ҳакамлар ҳар бир қоида бузилишида ҳуштак чалмаслигига. Деярли чалишмайди, тўғрироғи. Ўйин тезроқ кечади. Унга кўникишга вақт кетади, лекин Басти юқори савиядаги футболчи. У жамоа ўйинида ўз қўлини қолдира олади.

- ОАВ эътиборини Германия билан солиштирганда қандай?

- Инглизлар кескинроқ, албатта. У бунга тайёр туриши керак. Ёки яхши ўйнайсан, ёки улар сени танқид қилишади.

- Немис афсонасини инглиз ишқибозлари қабул қилишадими?

- Англияда мухлислар тўғри муносабат билдиришади, улар Бастини яхши қабул қилишади. Умид қиламанки, бу Швайнштайгер учун ажойиб тажриба бўлади.

Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика