Latest news

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  1 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  1 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  6 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Интервью. Усейн Болт: "Мен Роналду учун овоз бераман" News

Интервью. Усейн Болт: "Мен Роналду учун овоз бераман"

Ямайкалик спринтер Усейн Болтни билмайдиган спорт ишқибози бўлмаса керак. У барча даврларнинг энг кучли спринтери ҳисобланади.

Болт 2008 йилги Олимпиада ўйинларида 100 м. ва 200 метрга югуриш бўйича олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, Лондон-2012 ва Рио-2016да учтадан олтин медал собиҳи бўлган. Шу йил спортчи енгил атлетикадаги фаолиятини тугатди. Усейн Болт ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида кейинги режалари ҳақида гапириб берди. 

- Ямайка терма жамоаси 1998 йил Францияда ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган пайт сиз 11 ёшда эдингиз. Бу мусобақани кузатганмисиз? 
- Мен Ватаним терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиққан кунни ҳеч қачон унутмайман. Ўшанда Бош вазир мамлакатда байрам эълон қилганди. Қолаверса, мундиалдаги биринчи голимиз ҳам эсимда қолган: Робби Ирл бош билан Хорватия дарвозасига урганди. Шунингдек, Теодор Уитмор Японияга иккита гол урганини ҳам биламан. 

- Мана яқинда спринтерликни тугатдингиз. Энди ўзингизни футболда синаб кўрасизми? 
- Мен жон деб ўзимни бирорта клубда синаб кўрган бўлардим. Менга футбол доим ёққан ва буни ҳамма билади. Ўзимни футболда синаб кўришим мумкинлиги ҳақида интервью берганимдан кейин бир қатор клублар менга таклиф билан чиқишди. Аммо август ойида жароҳат олганим боис ҳеч қаерга бора олмадим. Ўйлашимча, кейинги йил барибир футбол ўйнайман. 

- Ҳеч машғулот пайтида бошқа спринтерлар билан тўп тепганмисиз? 
- Биз қишда Ямайкада кўп бор футбол ўйнаймиз. Албатта, бу мураббийларимизга ёқмасди, чунки улар менинг жароҳат олишимдан қўрқишарди. Лекин шуни айтишим мумкин, мен тўп тепиб ҳали жароҳат олган эмасман.

- Ҳозирда 2016/17 мавсум якунлари бўйича энг яхши 11таликни аниқлаш авж олмоқда. Сиз рамзий терма жамоага кимларни қўшган бўлардингиз? 
- Жаҳонда буюк футболчилар кўп. Шу боис 11талик таркибни тузиш осон эмас. Лекин мен ҳужум чизиғига албатта Неймар, Месси ва Роналдуни қўйган бўлардим. Дарвозани Буффон қўриқлайди. Марказий ҳимояда Бонуччи билан Серхио Рамос. Ўнгда Дани Алвеш, чапда эса Марсело. Ярим ҳимояда Пол Погба, Нголо Канте ва Филипп Коутиньо. 

- ФИФАнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун уч футболчи курашмоқда: Роналду, Месси ва Неймар. Сиз ким учун овоз берасиз? 
- Роналду учун. Албатта, рўйхатдаги учала футболчи ҳам ажойиб, лекин Роналду ўтган мавсум Испания чемпиони бўлди, Европа чемпионлар лигасида зафар қучди, шунингдек тўпурарликни қўлдан бой бермади. 

- Энг яхши мураббий бўлиш учун ҳам уч нафар номзод баҳс олиб бормоқда: Зидан, Конте ва Аллегри. Кимнинг қўл остида жон деб ўйнаган бўлардингиз? 
- Зиданнинг жамоасида тўп тепишдан ҳеч қачон бўйин товламаган бўлардим. Мен уни ўйинчилик пайтидан бери ҳурмат қиламан. Мураббий сифатида ҳам Зидан ўсди. У бешта мусобақада бешта совринни қўлга киритди ва бунга қойил қолса арзийди. 

- Энг яхши дарвозабон ким? 
- Албатта, Жанлуижи Буффон. У деярли 40 ёшда, лекин ҳалиям навқирон. Яхши дарвозабонлар ҳар доим майдондаги ўйинчилар учун ишонч бўлиб туради. Мен Буффон билан тез-тез кўришиб тураман ва унинг енгил атлетикани тугатганимдан сўнг юборган хабари мени хурсанд қилди.

- Сиз учун Лондон қандай шаҳар? 
- Мана, 15 йилдирки Лондонга ҳар йили келаман. Бу худди иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Шаҳарда ямайкаликлар ниҳоятда кўп ва кўча-кўйда ватандошларимни учратиб қолсам беэътибор қолдирмайман.

- Айтинг-чи, энг яхши бўлиш учун нима қилиш керак? 
- Иқтидор бўлмаса қийин. Бундан ташқари, меҳнат, ишга садоқат ва интизом ҳам ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Мен чўққига чиқиш учун кўп ишлаганман ва бу осон бўлмаган. Муваффақиятга эришиш учун баъзан кўп нарсани қурбон қилишингга тўғри келади. Масалан, зиёфатларга бориш, дўстлар билан кўнгилхушлик қилишдан кўп марта воз кечганман. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика