Latest news

15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  1 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  3 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  4 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  4 12:13"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади  5 11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  1 11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  5 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  11 10:05"Ливерпуль", "Бавария" собиқ футболчиси 42 ёшда футболчилик фаолиятини якунланади  3 09:34Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур баҳслари давом эттирилади  1 09:03Модричнинг "Реал"даги келажаги маълум  11

Интервью. Суннатилла Эрматов: “Нефтчи” ҳали ўз сўзини айтади” News

Интервью. Суннатилла Эрматов: “Нефтчи” ҳали ўз сўзини айтади”

Суперлиганинг 3-турига келиб “Нефтчи”сафида яна бир иқтидорли футболчи Суннатилла Эрматов ўзининг дебют учрашувини ўтказди.

Баҳсни асосий таркибда бошлаган футболчи ўзида яхши таассурот қолдирди. Айни пайтда байрам муносабати билан қисқа таътилга чиққан футболчи билан боғландик.

-  Суннаттила, 3-турга келиб Фарғона жамоаси сафида илк марта майдонга тушдингиз. Таассуротлар қандай?

-  Таассуротлар ижобий бўлди. Мураббийлар менга ишонч билдириб, асосий таркибда майдонга туширишди. Бундай имкониятдан самарадор фойдаланиб ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. “Нефтчи” сафида майдонга тушганимдан хурсандман.

-  “Бунёдкор” билан ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?


-  Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, жуда шиддатли рақобат кечди. Майдоннинг хар бир қаричи учун кураш бўлди. Рақибни мағлуб этишни ўз олдимизга мақсад қилиб майдонга тушгандик. Афсуски, кўзлаган натижамизга эриша олмадик. Тошкентликларга босим уюштирдик ва гол киритиш учун хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Лекин бир қарашда, тўп дарвозага киришни истамагандек туюлди. Мухлислар ҳам кўриб турганди. Ғалаба йўлида чин юракдан меҳнат қилдик. Бу футбол, гоҳида ғалаба гоҳида мағлубият бўлади.  Бу ўйин шундай эдики, битта гол натижани белгилаб берарди. Якунда ҳам шундай бўлди.

-  “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нима дейсиз?

-  Кучли ва ҳамжихат таркибга эга жамоа ҳисобланади. Анча йиллардан бери бирга ўйнаб келишмоқда. Рақиб таркибида алоҳида кимнидир кўрсатмаган бўлардим. Умуман олганда, яхши жамоа саналади.


-  “Нефтчи”нинг ғалабасига нима етишмади?


-  Чемпионатга бир ой қолганда янги жамоа ташкилланди. Таркиб ёмон эмас. Мураббийлар яхши савиядаги ижрочиларни жамлаган. Агар ўз устимизда ишлаб, меҳнат қилишда давом этсак ижобий натижалар қайд этамиз. Шу ўринда, бир нарсани алоҳида айтиб ўтмоқчиман “Нефтчи” жамоаси ҳали ўз сўзини айтади.

-  Тақвим  “Нефтчи”га кетма-кет қийин рақибларни рўбаро этяпти. Кейинги тур “Пахтакор”га қарши Тошкентда кечади. Бўлажак ўйиндан нималар кутяпсиз?

 
-   “Пахтакор” – ақлли жамоа. Сафарда осон ўйин бўлмайди албатта. Буни барча яхши тушуниб турибди. Тошкентликларнинг кучли тарафи бу уларнинг легионер футболчиларида деб ўйлайман. Лекин рақиб майдонига фақат ва фақат ғалаба қозониш учун борамиз. Бу мавсумда ниятларимиз жиддий саналади.

-  Мухлислардан нима сўраган бўлардингиз?


-  Ишқибозларнинг далдаси биз  учун муҳим ҳисобланади. Насиб қилса, уларнинг ишончини оқлаймиз. Ҳали жамоамиз нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўямиз. Ўтган турдаги мағлубиятдан фожиа ясаш керак эмас. Чемпионат энди бошланди. Ғалабали кунлар олдинда
 
Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика