Latest news

21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  4 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  12 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   38 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7 18:27"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди  2 18:05"Наполи" "Ювентус" сардорини ўз сафига қўшиб олади  0 17:28Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Хоразм" нурсиз дурангга имзо чекди  2 16:53"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади  1 16:25Маъносиз йиғин  30 16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  1 15:34"Зенит" Бразилия термаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади  2 15:15Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган учрашув галереяси   0

Интервью. Сречко Катанец: "Ироқ терма жамоасига қўлдан келганча ёрдам бераман" News

Интервью. Сречко Катанец: "Ироқ терма жамоасига қўлдан келганча ёрдам бераман"

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019да Ироқ терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Маълумки, ушбу жамоа 2007 йилги Осиё Кубогида ғолиб чиққан. Ироқликларнинг навбатдаги мусобақадан ҳам умиди катта. Терма жамоани Сречко Катанец қабул қилиб олганига энди тўрт ой бўлди. Лекин шу қисқа муддат ичида словениялик мураббий жамоани кучайтира олди. У футболчиларни бир мақсад йўлида жипслаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Катанец футболчилик фаолияти мобайнида Югославия терма жамоасида тўп тепган ва 1984/1988 йилги Олимпиада ўйинлари, 1984 йилги Европа чемпионати ҳамда 1990 йилги жаҳон чемпионатида қатнашган. У собиқ Югославия футболи тарихидаги энг кучли футболчилардан бири ҳисобланади. Кейинчалик Словения терма жамоасида ўйнаган. Мураббий сифатида бу жамоани Евро-2000да бошқарган. Яқинда ушбу мутахассис ОФК сайтига интервью берди.

- Осиё Кубогига тайёргарлик қандай олиб бориляпти?
- Тайёргарлик жуда яхши кетяпти деб бемалол айта оламан. Ҳаммаси жойида. Жамоа ҳам яхши. Қатарга келганимизга 10 кун бўлди. Шароитлар ажойиб. Ҳамма кўтаринки кайфиятда ишлаяпти. Сафимизда жароҳат олганлар йўқ.

- Ироқ терма жамоаси Осиё Кубоги-2007да чемпионликни қўлга киритган. Навбатдаги мусобақада имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Мен имкониятлар ҳақида гапиришни хушламайман, чунки футбол ғалати ўйин. Қолаверса, янги жамоада иш бошлаганимга энди тўрт ой бўлди. Футболда энг муҳими якдил жамоа бўлиб ишлай олишдир.

- Ироқ "D" гуруҳида Эрон, Яман ва Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Айтиш мумкинки, энг кучли рақиб бу - Эрон.
- Эътибор беринг, ҳозир ҳамма билан ўйнаш қийин бўлиб қолди. Нима учун? Чунки ҳар қандай жамоа бошида яхши ва ёмон кунлар бўлади. Фаворит ва аутсайдерлар қоғозда қолди. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Шунинг учун ҳам барча рақибларни ҳурмат қиламан. Мен учун энг қийин ўйинлар Яман ва Вьетнамга қарши кечади. Чунки улардан нима кутишни билмайман. Ҳозир ҳамма курашяпти, осон ўйиннинг ўзи йўқ.

- Ироқлик мухлислар жуда қизиққон. Бу сизга ортиқча босим юклайдими?
- Ҳозир кўпчилик мухлислар, шунингдек журналистлар ҳам Ироқ Осиё Кубогини юта оладими деб сўрашяпти. Мен фақат шуни айтишим мумкин, бу ерга ўз ишимни кўрсатиш учун келганман. Натижами? Натижа кўрсатиш кўп нарсага боғлиқ. Футболда омад ҳам керак. Сиз жамоадаги ёшлар қанчалик тез ўйнаб кета олиши ҳақида олдиндан гапира олмайсиз. Футбол босимга бой ўйин. Буни кўтариш ҳар кимга оғир. Баъзан захирадан тушадиган футболчилар ўзларини кўпроқ кўрсатишади.

- Лекин ўзингиз ҳам яхши биласиз, терма жамоа мураббийидан мухлислар кўп нарса кутишади.
- Мен буни ҳар доим қайтараман. Мен касбимни, нима иш қилаётганимни ҳам биламан. Агар кимдир бизни ғолиб чиқади деса бунга қўшилмайман. Чунки биз Япония, Жанубий Корея ёки Эрон эмасмиз. Бу жамоаларда футболчилар жаҳоннинг энг яхши лигаларида ўйнашади. Биз ҳали улар даражасига чиққанимиз йўқ. Мен фақат шуни шуни айтишим умкин, ҳар бир баҳсда охиригача курашамиз ва футболчилар 100 фоиз жон койитиб тўп тепишади.

- Сиз катта ишонч билдираётган бир-икки футболчи номини айта оласизми?
- Қаранг, футболда жамоа ғалабага эришади, алоҳида ўйинчилар эмас. Футболни фақат бир киши ўйнамайди, буни ҳам яхши биласиз. Нафақат Осиёда, балки бутун дунёда шунақа. Агар қайсидир футболчи ёнимга келиб мен бугунги ўйинни  ютаман деса, бор ют дейман. Ва майдон четида жимгина кузатиб тураман. Агар юта олмаса жамоадан ҳайдаб юбораман. Албатта, бу ҳазил. Ростини гапирадиган бўлсам, биз алоҳида кучли футболчиларга таяниб қолмаймиз. Ҳаммасига жамоа сифатида эришишга ҳаракат қиламиз.

- Ироқ терма жамоасини қабул қилиб олишингизга нима сабаб бўлди?
- Мен бу жамоанинг ўтмиши катта эканлигини билардим. Ироқда иқтидорли футболчилар кўп, шу боис мен яхши ўйинчиларни шуғуллантиришни хоҳладим.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика