Latest news

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  5 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  15

Интервью. Сирож Мелиев: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Энди навбат Про лига ғолиблигига" News

Интервью. Сирож Мелиев: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Энди навбат Про лига ғолиблигига"

Бухоронинг "Нурафшон" жамоаси кеча Про лиганинг 21-турида "Олимпик"ка мағлуб бўлди. Бу ўз-ўзидан "Динамо"нинг Суперлигага йўлланма олишига замин яратди.

Жамоа икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Самарқанд шаҳри клуби бугун мусобақанинг навбатдаги турида Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлишади. Биз мазкур учрашув олдидан ярим ҳимоячи Сирож Мелиевга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Динамо"ни Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклаймиз. "Нурафшон"нинг мағлубияти жамоанинг муддатидан олдин элитага қайтишини таъминлади. Айни пайтда қандай кайфият ҳукмрон? Ушбу хабарни футболчилар қандай қабул қилди?

- Авваламбор эътибор учун катта раҳмат. Бутун Самарқанд аҳлини, мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Ушбу йўлда бизга яқиндан ёрдам бериб келган барчага, хусусан "Агромир" компаниясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар ўз кўмакларини қўлдан келганча аяшгани йўқ. Бундан кейин ҳам шундай бўлади, деган умиддамиз. Ҳар бир учрашувда ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизнинг ҳам ўрни беқиёс. Шунинг учун биз футболчилар ҳар бир ўйинда бор имкониятимизни ишга солиб охиригача курашдик. Айни пайтда барчамиз хурсандмиз. Кайфиятимиз аъло даражада. Қилган меҳнатларимиз самарасиз кетмади. 

- Бу йил Про лигада "Нефтчи" ва "Динамо" қолганларга нисбатан таркиб, ўйин жиҳатдан бир бош устун эканлиги кўринди. Шунингдек жамоада қайсидир маънода Суперлигага тайёргарлик ҳам кўрдик. Яъни агарда шу таркиб сақланиб қолиниб айрим чизиқлар кучайтирилса Суперлигада ҳам кураша олади...

- Албатта. Биз мавсум давомида ва давралар оралиғида яхши тайёргарлик олиб бордик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Кўриниб турибдики, демак биз тўғри йўлдамиз.

- Элитага ўз меҳнати ва машаққати билан чиқишнинг завқи ҳам бошқача бўлиши табиий...

- Фаолиятимда илк маротаба Про лига баҳсларида иштирок этмоқдаман. Олдин фақат Суперлига ва ўринбосарлар жамоасида тўп тепганман. Албатта ўз меҳнатингиз билан натижага эришиш ёқимли. Оила аъзоларимиз ҳам қўнғироқ қилиб табриклашмоқда. Барчага қувонч улаша олганимиздан хурсандман. Жамоамиз жуда ҳам кучли. Барча аҳил ва бир ёқадан бош чиқаряпти. Бу эса ғалабаларимизда асосий омил бўлди, деб ўйлайман. 

- "Динамо"да кўпчиликка маъқул келган жиҳат характер кўрсата олаётганлигидир. Гувоҳ бўляпмиз, ҳисобда ортда бораётганда ҳам қўлни туширмасдан охиригача курашиб керакли натижани ўзиники қиляпти. Бу жамоанинг табиатига ёки мураббийга боғлиқ?

- Гапингиз тўғри. Биз жуда қийин йўлни босиб ўтдик. Мағлубиятга учраб туриб, якунда ғалаба қозонган пайтларимиз ҳам бўлди. Танқидлар ҳам кузатилди. Бошида бизнинг Суперлигага чиқишимизга ҳеч ким ишонмаганди. Қийинчиликларга дуч келган бўлсакда, мақсадимизга эришдик. Бизни мазкур вазифани бажара олишимизга ишондик, дея оламан. Майдонга ким тушишидан қатъий назар битта мақсадда ҳаракат қилди. 

- Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг шахсан ўзи жамоанинг Суперлигага чиққани билан табриклади. Нима деб ўйлайсиз, жамоага қўшимча мукофот ва бонуслар бормикин?

- Футболга қаратилаётган эътиборларидан хурсандмиз. Мукофотлар ҳақида билмадим. Мавсум ҳали тугагани йўқ. Олдинда яна учрашувлар бор. Иштаҳа таом пайтида келади деганларидек, Суперлига йўлланмасидан сўнг Про лига ғолиблигини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Ундан кейин кўрамиз бизни қандай мукофотлар кутаётганлигини. Про лигада биринчи ўринни қўлга киритиш йўлида "Нефтчи" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб "Нефтчи"ни, жамоадаги яқин дўстларим, акаларимни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика