Latest news

22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0 16:09Маунт мартгача майдонга қайтмайди. МЮ хавбеки "Сити" билан ўйинда жароҳат олганди  1

Интервью. Радамель Фалькао: “Мураббий ва жамоа учун бор кучимни ишга соламан” News

Интервью. Радамель Фалькао: “Мураббий ва жамоа учун бор кучимни ишга соламан”

“Монако”га тегишли бўлган ва аввалги мавсумни “МЮ”да ижарада ўтказган Радамель Фалькао келаётган мавсумни “Челси” сафида ўтказади.

Колумбиялик ҳужумчи АПЛда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Ўтган йили унинг ўйинлари қовушмаганди. Фалькао “Челси” расмий сайтига берган интервьюсида ўтиш ва бошқа ҳолатлар хусусида тўхталди.


- Ушбу ёз сиз учун тиғиз кечди.

- Ҳа, мен Америка Кубогида қатнашдим ва кейин дам олиш насиб қилди. 14 кун давомида Колумбияда оилам ва дўстларим даврасида ҳордик чиқардим. Кейин бу ерга келиб, тайёргарлик жараёнига қўшилдим.

- Жозе Моуриньо сизнинг жамоага Англияда ўзингизни қанчалик яхши эканлигингизни кўрсатиш учун келганингиз ҳақида гапирди.

- Ростдан ҳам “Челси”да ўйнашга катта истагим бор. Бу ерда ўзимни синаб кўрдим, завқ олдим. Иштиёқим аввалгидек қолган ва шу билан бирга “Челси” билан ғалабаларни хоҳлаганим учун тўлиқ эътиборимни қаратяпман. Чемпионатни ютишни ва жамоа учун муҳим бўлишни хоҳлайман. Мураббий менга ишонч билдириб, қўллаб-қувватлаши тўғрисида хабар юборди. Менга ишонишини айтди. Ундан жуда миннатдорман. Жамоа ва шахсан Жозе учун бор кучимни сарфлайман.

- Жанубий Америкадан “Порту”га 5 йил олдин келгансиз, унда у кетганди. Одамлар Жозе ҳақида ҳамон гапиришда давом этишармиди?

- Ҳа, у “Порту”га катта таъсир кўрсатган. Тактика ва ўйин услуби жамоа Моуриньодан қолиб кетган хазина саналади.

- “Челси” мухлислари апрелдаги учрашувда сиз дарвоза устунини нишонга олиб, тўпни дарвозага киритмаганингиз учун сиздан миннатдор бўлишган. Ўтган мавсумда “Челси” сиз учун энг мураккаб рақиб бўлганмиди?

- “Челси” мавсум мобайнида юқори савиясини намойиш қилди. Йил давомида суръатни сақлаб қолишди. Албатта, жамоа мавсумнинг энг яхши жамоаси бўлганди.

- Монреалда шу ҳафтада сизни колумбиялик кўплаб ишқибозлар кутиб олишди. “Челси”ни Колумбияда кўпчилик қўллаб-қуватлайдими?

- Колумбияда “Челси”нинг тарафдорлари кўп. Ҳозир Хуан Куадрадо ва мен иштирокимдаги ўйинларни 45 миллионча мухлис томоша қилади. Фақат Колумбияда эмас, қитъада жамоанинг ишқибозлари етарлича топилади.

- Хуан билан яхши танишсиз. У ҳақида гапириб берсангиз.

- Хуан ажойиб сифат ва иқтидорга эга бахтли инсондир. Унга ўсиши ва жамоа учун муҳим ўйинчига айланашига вақт керак, худди Италияда бўлгани каби. Унинг имкониятидан барча яхши хабардор ҳамда мураббий ва футболчилар уни қўллаб-қувватлайди. У маълум масофадан жуда яхши ўйнайди. Бу йил Хуанда барчаси ижобий кечишига умид қиламан. Бу ерга келишдан олдин Хуан билан гаплашдим. Анчадан бери “Челси”га келишим ҳақида гаплар юрарди, бироқ бу амалга ошмасди. Мана, энди бунинг вақти келди.

- Жамоа тўғрисида “Монако”лаги дўстингиз Рикарду Карвальюдан сўрадингизми?

- Ҳа, у клуб ҳақида гапириб берди. Бу ерда қандай ажойиб йилларни ўтказгани хусусида фикрларини бўлишди. Ўшанда у катта завқ олган ва жамоадан ҳамиша миннатдор. У жуда яхши ҳимоячи.

- Сиз яна ҳақиқий характер соҳиби Диего Коста билан ўйнайсиз.

- У ишониб бўлмас даражада ажойиб! Уни “Атлетико”дан яхши биламан. У ерда ажойиб дамларни бошдан кечирганмиз. Хотирада ёрқин воқеалар қолган. Совуқ бассейнда ўтирган ҳолда у бошқа футболчиларга сув сачратиб қоларди. У яхши инсон. Охирги марта 2012/13 йилги мавсумда бирга ўйнагандик. Ўшанда кўплаб голларга муаллифлик қилганмиз. Ўйин тарафлама турличамиз ва бир-биримизни тўлдириб турамиз.

- “Порту”нинг “Челси” билан 2009 йил Чемпионлар лигасидаги ўйинда захираси ёдда қолмаслиги мумкин эди, лекин ўшанда сиз ушбу мусобақада дебютингизни нишонлагансиз.

- Ҳеч қачон Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйинимни унутмайман. “Стэмфорд Бриж” менга ўшандаёқ ёқиб қолганди. Рақиб ҳам маъқул келган ва қачондир шу ерда ўйнашни мақсад қилгандим.

Бизга қарши кучли футболчиларга эга ажойиб жамоа ўйнаганди. Ёмғир ёғарди, лекин майдонда барчаси яхши кўринишда эди. Иккинчи бўлимда майдонга тушдим ва ёмон ўйнамадим. Ҳимоя марказида Жон Терри ва Рикарду Карвалью ўйнаган, бу мен учун катта тажриба бўлганди. “Порту” “Челси”ни уйда қабул қилганда асосий таркиб футболчисига айлангандим.

Кейинги сафар “Челси”га қарши 2012 йил Монакода Европа Суперкубогида ўйнадим. Учрашувни “Челси” мухлислари хурсандчилик билан эсламасалар керак. Ўша оқшом биз тўхтатиб бўлмайдиган даражада кучли ўйнагандик. Эҳтимол, ўшанда мен Европадаги фаолиятим давомида энг кучли ўйинни намойиш этганман. 3та гол урдим, 2 марта тўсинни нишонга олдим – булар биринчи бўлимдаёқ юз берди. Ўшанда фантастик оқшом бўлганди. Фақат мен эмас, “Атлетико” ажойиб ўйнаганди.

- Ўшанда майдонни эртароқ тарк этаётганингизда сизни “Челси” ишқибозлари ҳам олқишлашганди.

- Тўғриси, буни пайқамаганман. Лекин бу ажойиб.

- Тўлиқ исмингиз – Радамель Фалькао Гарсия Сарате (Гарсия – ота, Сарате – она тарафдан). Испанияликлар кўпроқ сўнгги икки исмдан фойдаланишади, сиз эса аксинча қилгансиз. Нима учун?

- Билмайман. Кўпчилик мени Фалькао деб атайди. Радамель Фалькао деб аташларига кўникканман. Отамнинг исми ҳам Радамель, шунинг учун мени Фалькао дейишлари кўпроқ ёқади.

- Англия билан боғлиқ қариндошлик алоқалари ҳақида айтсангиз.

- Бобомнинг отаси Йоркширда туғилган, кейин Колумбияга кўчиб ўтишган. У ерда бувим дунёга келган. Оила аъзоларимдан баъзилари кейин Йоркширга боришган. Амакиваччаларимдан бири бир марта Британия фуқаролигини олишга уриниб кўрганди. Бироқ бу имконсиз эди. Лекин оилам Англияга меҳр билан муносабатда.


Беҳзод Назаров тайёрлади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика