Latest news

15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  15 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  25 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7

Интервью. Профсор Роримша оиласи, "Уммон" гуруҳи ва қизиқарли воқеалар ҳақида News

Интервью. Профсор Роримша оиласи, "Уммон" гуруҳи ва қизиқарли воқеалар ҳақида

Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган спортчимиз Профсор Роримша сайтимиз офисига ташриф буюриб, интервью берди.

Эътиборингизга спортчи билан уюштирилган интервьюни тақдим этамиз.


- Ўзингиз ҳақингизда гапириб беринг.

- Исмим Профсор, фамилиям Роримша.1999 йилда туғилганман. Бухоро шаҳрида яшайман. Олимпия захиралари спорт коллежида ўқийман ва ўша ерда бокс билан шуғулланаман. Мураббийларим - Қиличов Улуғбек ва Авезов Ҳамза. Профсор, Профи деб чақиришади. Дубайда туғилганман. 4 йил у ерда яшаб, Бухорога келганман. Спорт билан 9 ёшимдан бошлаб шуғуллана бошлаганман. Аввалига баскетбол билан шуғулланганман. Кейин боксга ўтганман. Бунда мураббийимнинг ҳам хизматлари катта.


- Ўзбек тилини қандай қилиб ўргангансиз?

- Ўзбекчани кичкиналигимдан биламан. Онам ўзбеклар. Ўзбекчани билмасам ўзим учун ҳам уят бўлади. Онам инглизча гапирсалар, мен ўзбек тилида жавоб берардим. Кичкиналигимда бўлган шу воқеалар камерага ҳам муҳрланган. Ҳозир ўша пайтларни кўрсак куламиз. Шунингдек, дўстларим билан ҳам ўзбек тилида гаплашардик.



- Она тилим деб қайси тилни ҳисоблайсиз?

- Албатта, ўзбек тилини!


-Оила аъзоларингиз ҳақида ҳам гапириб беринг...

- Оила аъзоларим онам, синглим, акам, опам ва отам. Отам Дубайда яшайдилар. Онам ва синглим билан Ўзбекистонда яшаймиз.


- Синглингиз ҳам ўзбек тилини биладими?

- Ҳа, у ҳам билади ўзбек тилини. Лекин, мен ўзбек тилида ундан яхши гапираман (кулади).


- Боксда кумир деб кимни ҳисоблайсиз? Кимга ҳавас қиласиз?

- Оғир вазн боксчиларига ҳавас қилмайман. Енгил вазн тоифасидаги боксчиларига, масалан Шаҳрам Ғиёсовга ҳавас қиламан.


- Аҳир сиз оғир вазнли боксчисизку?!

- Тўғри, лекин... Лекин, дунё миқёсидаги боксчиларнинг турни ҳусусиятларига ҳавас қиламан. Масалан, Тайсоннинг кучли зарбаси ва оёқда ҳаракатланишини кузатаман. Рой Жонс ҳам оғир вазнли боксчи бўлишига қарамасдан, тез ҳаракат қилади. Муҳаммад Али ҳам тезкор боксчи бўлган. Аниқ қайсидир боксчини кумир деб ҳисобламайман. Лекин, юқорида санаб ўтган боксчиларимнинг ана шундай сифатларини ўзлаштиришни истайман.



- Келажакда вазнингизни камайтирмоқчимисиз?

- Йўқ, мана шу вазнимда рингга чиқавераман (-91 кг - А.Т)


- Балки супероғир вазн тоифасига ҳам ўтишингиз мумкиндир?

- Вазиятга қараб... Бу масалада мураббийларга қулоқ соламан.


- Келажакда АҚШдан таклиф бўлса бунга қандай жавоб берардингиз?

...


Интервьюнинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишингиз мумкин бўлади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика