Latest news

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  6 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  3 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  13 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Интервью. "Насаф"нинг янги мавсумдаги тақдири бугун йиғилишда ҳал бўлади News

Интервью. "Насаф"нинг янги мавсумдаги тақдири бугун йиғилишда ҳал бўлади

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.


Ушбу қуръа ташлаш маросимида Олий лиганинг барча 16 жамоаси вакиллари иштирок этишди. Қаршининг "Насаф" клубидан эса спорт директори Виталий Ни маросимда қатнашди.

Биз эса Виталий Нидан қуръадан кейинги фикрлари ва бошқа мавзуларда баъзи саволларни бердик.


- Қуръа жуда яхши ва ҳаққоний ўтди. "Насаф" дастлабки турда "Қўқон"га сафар қилади, кейин ўзимизда "Бухоро"ни қабул қиламиз ва учинчи турда "Бунёдкор" билан Тошкентда учрашамиза. Албатта мавсумни ўз уйингда нисбатан кучсизроқ жамоа билан бошлаб, кейинчалик меҳмонда ўртамиёна рақиб билан ўйнашни истайди кўпчилик мутахассислар. Афсуски биз учун айнан шундай сценарий остида ўтмади қуръа. Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча рақиблар билан ўйнаш керак бўлади. Футболда барча ўйинга керакли тайёргарлик билан чиқиш керак. Қуръани "Насаф" учун қийин бўлди, демаган бўлардим.

- Жамоа барчадан илгари янги мавсумга киришади. "Насаф"да селекция ишлари билан сиз шуғулланасиз. Янги мавсумда жамоага кучли футболчилар таклиф этиладими?
- Тўғри айтиб ўтдингиз, мавсум биз учун анча эрта бошланади. "Насаф" ҳаммадан кейин ўтган мавсумни якунлаганди ва энди биринчилардан бўлиб ишга кириши керак. Футболчилар ҳордиқ чиқаришлари учун жуда кам вақт бўлди. Биз январь ойидаёқ ОЧЛдаги юришимизни бошлашимиз лозим. Бугун жамоамиз Қарши шаҳридаги қароргоҳимизда йиғилган. Жамоани янада кучайтириш борасидаги саволлар жуда кўп. Кейинги мавсумда янада кучлироқ, рақобатбардош жамоа яратиш керак. Чунки жамоамиз халқаро мусобақада ҳам, ички чемпионатда ҳам муваффақиятли қатнашиши керак.
Шунингдек бугун клуб раҳбарияти билан йиғилиш бўлиб ўтади. Жуда кўп саволларга ушбу йиғилишдан сўнг жавоб оламиз. Жамоа олдига қандай вазифа қўйилиши ва кейинги йили қандай ишланишига бугунги йиғилишда ойдинлик киритилади. Ҳозирча аниқ бир нарса дейиш қийин. Йиғилишдан сўнг аниқ тўхтамга келинади.

- Легионерлар, хусусан Драган Черан, Голбан ва Красични жамоада қолиши ҳал этилдими?
- Футболчиларнинг агентлари билан гаплашдик. Драган Черан ва Голбан билан ўртадаги келишув ҳар иккала томонни ҳам қониқтирмоқда. Красич борасида эса ҳозирча аниқ бир нарса дейиш қийин. Бу савол ҳозирча биз учун ҳам очиқ қолмоқда.

- Демак Огнен Красич жамоани тарк этиш эҳтимоли юқори...?
- Бўлиши мумкин. Агарда ҳар иккала томон бир қарорга кела олмаса, унда Красич жамоадан кетиши мумкин.

- Шуҳрат Муҳаммадиевнинг кейинги тақдири "Локомотив" билан боғланиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Ўтган йили ҳам "Локомотив" ҳимоячини ўз сафига қўришни истаганди. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг жамоада қолиш эҳтимоли қанчалик юқори?
- "Локомотив" клубидан ҳеч ким биз билан Муҳаммадиев борасида расман таклиф билан чиққани йўқ. Балки гап-сўзлар бўлса бордир. Аммо бундан бизнинг хабаримиз йўқ. Биз имкон қадар ўзимизнинг маҳаллий футболчиларни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Кўп нарса бугунги йиғилишдан сўнг аниқ бўлади.

- Жамоа йиғинига янги қўшилган футболчилар борми?
- Ҳозирча янгилардан ҳеч ким йўқ. Аввало ўзимизнинг футболчиларни жамоада олиб қолишимиз керак. Биринчи вазифа жамоадаги футболчиларни сақлаб қолишдан иборат бўлиб турибди. Баъзи позицияларни эса кучайтириш керак. Аммо ҳозир бу ҳақида аниқ бир гапни айта олмайман. Чунки бу айни пайтда ўзаро муҳокама қилинмоқда.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


"Насаф" кўплаб етакчи футболчиларини ўз таркибида сақлаб қола оладими? Қизиқ...


Олий лига-2017. Биринчи давра тақвими

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика