Latest news

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  11 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

Интервью. Милан Митрович: "Бир йил ичида “Сўғдиёна"да кўп нарса ўзгарди" News

Интервью. Милан Митрович: "Бир йил ичида “Сўғдиёна"да кўп нарса ўзгарди"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Суперлиганинг иккинчи даврасини ажойиб тарзда бошлади.

Дастлаб Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа Жиззахда амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Сўнгра Қўқонда меҳмон бўлган "Сўғдиёна" 2:1 ҳисобида зафар қучиб ортга қайтди. 16-турда эса жиззахликлар ўз майдонида “Қизилқум”ни 1:0 ҳисобида таслим этишди. Мазкур ўйинларда “Сўғдиёна” посбони Милан Митрович ўзини ажойиб тарзда намойиш этди. Сербиялик дарвозабон ўз жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Биз легионер посбон билан суҳбатлашдик.

- Ўтган йил ёздан буён Ўзбекистондасиз. Шу давр ичида нималар ўзгарди?

- Кўп нарса ўзгарди. Мураббийдан тортиб футболчиларгача, жамоа ўйинидан тортиб менинг ўйинимгача. Бир йил олдин жамоага келганимда тезда киришиб кета олмагандим. Бошқа иқлим, бошқа мамлакат, ўзгача таомлар... Мен учун жуда қийин бўлганди. Энди эса буларнинг барига кўникиб кетдим ва бу ажойиб.



- "Локомотив"га қарши баҳсда "Сўғдиёна" сенсацион тарзда ғолиб бўла олди. Ўша ўйинда сиз бир неча бор жамоаингизни қутқариб қолдингиз.

- "Локомотив" билан ўйин жуда оғир ўтди. "Локомотив" охирги уч йилда Ўзбекистон чемпионлигини ҳеч кимга бермай келмоқда. Бундай жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Биз рақибни ўрганиб чиқдик, уларга қарши махсус тактикада майдонга тушдик. Мураббий қандай ўйнашимиз кераклигини тушунтириб берди. Биз "Локомотив"га қарши иккала ўйинда мураббийнинг айтганларини 90 фоизга бажара олдик деб ўйлайман. Тошкентдаги илк ўйинда биз яхши ўйнагандик, 88 дақиқа давомида дуранг натижага эришдик. Аммо сўнгги дақиқаларда консентрацияни йўқотиб қўйишимиз натижасида рақиб иккита гол уриб кетганди. Барчамиз шокка тушиб қолгандик. Яна беш дақиқа бехато ўйнаганимизда ижобий натижага эришган бўлардик. Афсуски ўша баҳсда ютқазиб қўйдик. Жиззахдаги баҳсдан олдин рақибнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эдик. Биз тартибли ўйнаб сабр билан кутдик. "Локомотив"да ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Сўнгги дақиқада биз қарши ҳужумдан кейин гол ура олдик. Голдан кейин стадионда нималар содир бўлганини кўрганингизда эди, бу шунчаки ажойиб эди. Жуда ширин ғалаба бўлди.

- "Сўғдиёна" устози Улуғбек Бақоевга қандай таъриф бера оласиз? У қандай мураббий экан?

- Улуғбек Бақоев ажойиб мураббий. У ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайди, мағлуб бўлишни ёмон кўради. У кучли характерга эга инсон. Унинг бутун қуввати футболчиларга ўтмоқда ва натижа шунга яраша бўлмоқда.

- Айни пайтда кимни Ўзбекистондаги энг кучли дарвозабони деб ҳисоблайсиз?

- Ўзбекистонда кўплаб тажрибали ва ёш посбонлар бор. Улар орасидан кимни алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин? Масалан, "Пахтакор"да иккита ажойиб дарвозабон бор, Қувватов ва Суюнов. "Динамо" сафида ўйнаётган Ботирали Эргашев, "Навбаҳор"да Ўткир Юсупов бор.



- "Сўғдиёна" бу мавсумни нечанчи ўринда тугатиши мумкин деб ўйлайсиз?

- "Сўғдиёна" Яратган ёрдамида яхши натижага эришиши мумкин. Агар барча футболчилар соғ-саломат бўлса, жароҳатлар бўлмаса, яхши машғулот ўтказишда давом этсак натижа ҳам келади. Бизнинг ўз мақсадимиз бор, аммо уни айта олмайман. Бутун клубимиз шунга ҳаракат қилмоқда. Агар барчаси яхши кечса "Сўғдиёна" мавсум якунида қайси ўринда бўлишини кўрасизлар.

- Юртимизда кўплаб сербиялик футболчилар фаолият олиб боришмоқда. Кимлар билан яқин муносабатдасиз?

- Драган Черан, Марко Симич, Владимир Бубанья, Йован Жокич, Дарко Станоевич каби ҳамюртларим билан кўришиб тураман. Бошқа ҳамюртларим билан ҳам гаплашиб тураман, аммо афсуски барча ҳам битта шаҳарда эмас. Қачон Тошкентга келсак албатта кўришамиз, кофе ичамиз, футбол ва бошқа нарсалар ҳақида гаплашамиз.

- Жиззахлик футбол мухлислари қандай экан?

- Футбол мухлисларига гап бўлиши мумкин эмас. Улар доим бизни қўллаб-қувватлашади. Хатто мағлубиятлардан кейин ҳам. Улар ғалаба ва мағлубиятларда биз билан биргалар. Мухлисларимиз ҳақиқий 12-ўйинчимиз. Стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлайдиган, телевизор орқали мухлислик қиладиган барчага раҳмат айтаман.

- Нима учун айнан дарвозабон бўлгансиз? Нега ҳужумчи ёки ҳимоячи бўлмагансиз?

- Қандай қилиб дарвозабон бўлганим тўғриси аниқ эсимда йўқ. Кичкиналигимда мактабда футбол ўйнардик ва ҳеч ким дарвозага туришни истамасди. Ўқитувчи эса бўйим энг узун бўлгани учун мени дарвозага қўйганди. Шундай қилиб дарвозада туриш менга ёқиб қолганди.



- Ёшликдан кимнинг ўйинларига ҳавас қилгансиз?

- Дунёда кўплаб кучли дарвозабонлар бор. Лекин мен кичкиналигимдан испаниялик Икер Касильяснинг ўйинларига ҳавас қилиб келаман. У "Реал" сафида кўплаб совринлар ютган. Бундан ташқари Испания терма жамоаси билан бирга Европа ва Жаҳон чемпиони бўлган. Унинг дарвозадаги ҳаракатлари жуда тезкор ва ақлли. Бугунги кунда ёши анча катта бўлса ҳам Португалиянинг энг кучли клубида ўйнамоқда ва ЕЧЛда рекордларни уришда давом этмоқда.

- "Сўғдиёна"дан олди қайси клубларда ўйнагансиз?

- Фаолиятимни Сербия биринчи лигасида бошлаганман. 2014/2015 йилги мавсумда "Моравац Мрштане" шарафини ҳимоя қилганман. 30та ўйиннинг 28тасида майдонга тушгандим. Афсуски клуб қуйи дивизионга тушиб кетгандик. Ўша мавсум ҳозирда "Пахтакор"да ўйнаётган Ҳусниддин Ғофуров "Явор" сафида менинг дарвозамга гол урган эди. Кейин уч мавсум давомида Македониянинг "Силекс" клубида ўйнадим. Кратово шаҳри жамоаси сафида 2016 йилда Македония чемпионати бронза медалига эга чиққанман.

- Футболдаги орзуингиз қандай?

- Ёшлигимда телевизор орқали футбол томоша қилгарнимда ўзимни хориж клубида ўйнашим, Сербия терма жамоаси сафида тўп тепишни орзу қилардим. Қайсидир маънода орзумга эришдим. Сербия ёшлар терма жамоасида ўйнадим, ҳозир эса чет эл клубидаман. Ёшлигимдаги орзуларим амалга ошгани учун яратгандан миннатдорман.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика