Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Интервью. Комил Шарафутдинов: “Динамо“ Про-лига учун йиғилган таркиб билан Суперлигада натижа кўрсатишга мажбур бўлди” News

Интервью. Комил Шарафутдинов: “Динамо“ Про-лига учун йиғилган таркиб билан Суперлигада натижа кўрсатишга мажбур бўлди”

Айни вақтда Про-лига жамоалари тайёргарликнинг асосий қисмига киришишган.

Ўтган мавсум якунларига кўра Суперлигадан тушиб кетган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ҳам Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда. Кеча йиғин доирасидан ўрин олган навбатдаги назорат учрашуви ўтказилди. Пойтахтнинг “Рубин” жамоаси эса рақиб вазифасини бажарди. Белашшув якунига етгандан кейин бир неча йилдан бери самарқандликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган Комил Шарафутдиновни суҳбатга чорладик.

- Буюк ўтмишга эга, минглаб мухлислар қалбидан жой олган “Динамо” афсуски қуйи лигага тушиб кетди. Мазкур ҳодисага ҳамма турлича муносабат билдирмоқда. Жамоа аъзоси, унинг ичидаги инсон сифатида қандай изоҳ бера оласиз?

- Мавсумни яхши ва ижробий натижалар билан бошлагандик. Биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказдик. Ўйинимиз кўпчиликка манзур келган пайтлар ҳам бўлди. Ўз майдонимизда деярли мағлуб бўлмадик. Ҳа, фақат давра оҳирида “Бунёдкор” билан яхши ўйнаб уч очко йўқотдик. Дуранг натижага яқин келгандик. Иккинчи даврада жамоамиздан омад юз ўгирди. Шунингдек, айрим баҳсларда тажриба етишмади.



- Шахсан ўзимга жамоадаги футболчилар майдонда мақсадсиз ва мотивациясиз ҳаракат қилгани сезилди. Балки, ҳамма нарса маош ва мукофот пуллари билан боғлиқдир?

- Жамоадаги ички муҳитда муаммо бўлмади. Ҳаммамиз бир оиладек беллашувларга ҳозирлик кўрдик. Афсуски, ўйинимиз ўзимиз ўйлагандек чиқмади. Молиявий томонлама деярли камчилик кузатилмади ҳисоб. Натижаларимиз қониқарсиз кўриниш олгани туфайли бироз муаммо юзага келгандир.

- “Динамо”нинг кутилмаганда элитада пайдо бўлиб қолгани ҳам панд бердими? Режа бўйича, босқичма-босқич иш қилинганида вазият бошқача тус олармиди...

- Бу гапингизга қўшиламан. Аслида тайёргарлик, таркибдаги футболчилар ва жамоа Про Лига учун шакллантирилганди. Тўсатдан кутилмаган қарор бизни шошилтириб қўйди. Қуйи лига учун йиғилган таркиб билан Суперлигада натижа кўрсатишга мажбур бўлдик.

- Акангиз Дилшод Шарафутдинов фаолиятини оҳирги қисмларини хорижда ўтказганидан хабаримиз бор. Ҳозирда нима билан банд?

- Жамоамизда ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб бормоқдалар.


- Фаолиятингизда бурилиш ёки ўзгариш қилишга имкон бўлганми? Бошқа жамоалардан таклифлар олдингизми?
- Клуб билан тузган шартномам якунига етгани йўқ. Ҳозирча жамоамга керак эканман, Самарқанд халқи учун ўйнашда давом этаман.

- Тошкентдаги йиғин қай тартибда давом этмоқда? Мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида алоқалар қандай?

- Йиғин аъло кайфиятда ўтмоқда. Тошкентда кўплаб жамоалар билан назорат ўйинларидан иштирок этмоқдамиз. Кўрикдан ўтаётган ёш футболчилар Тажмурод Агамуродовда яхши таасурот қолдирмоқда. Ушбу инсон тажрибали мутахассис ҳисобланади. Машғулотларда ўзини кўрсатганларни яхши кўради. Ўз ишига талабчан. Фурсатдан фойдаланиб мухлислардан жамоамизни доим қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Уларнинг кўмаги остида ижобий натижаларга эришамиз. Ишқибозлар билан ака-укадекмиз. Далда беришдан чарчашмайди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика