Latest news

11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  57 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман” News

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман”

Мадриднинг “Реал” жамоаси дарвозабони Кейлор Навас жароҳати билан боғлиқ вазият туфайли Испанияга келиб, тиббий текширувдан ўтди. “AS” газетаси мухбирлари унга аввалги мавсум ҳамда келажакдаги режалари тўғрисида қатор саволлар билан мурожаат қилишди.

- Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Яхши, Яратганга шукрки, ҳозир анча яхшиман. Даволаниш кўнгилдагидек кечмоқда. Бу энг муҳимидир.

- Мавсум олди йиғинга тайёрмисиз?

- Ҳа, уни тезроқ бошлашни истаяпман. Шифокорлар нима дейишини кўрамиз.

- Терма жамоа сафида “Олтин Кубок”да иштирок этмаслигингиздан хафамисиз? Бошқа тарафдан “Реал” билан машғулотларга киришасиз.

- Терма жамоадаги ҳар бир учрашув ҳамма учун ажойиб ғурур, мен учун катта иштиёқ дегани. Афсуски, бу йил терма жамоа билан “Олтин Кубок”ка бориш насиб этмади. Уни ўтказиб юборишга мажбурман. Ҳозир мен учун энг муҳими тўлиқ тикланиш ва қачон тайёр бўлсам, “Реал” таркибига қўшиламан. Ҳавола этилган вақтдан унумли фойдаланишим даркор.

- Бенитес билан суҳбатлашдингизми?

- Ҳа, у билан гаплашдим.

- Сизга нималар деди?

- Барчаси яхшилигини ва ўзимни қандай ҳис қилаётганимни. Бошқа ҳеч нарса.

- Қайтганингиздан хурсандмисиз?

- Мадридда бахтлиман ва мақсадга эришиш йўлида ишлашга тайёрман.

- Анчелоттини соғиниб қоласизми?

- Ҳозирги ҳолатим ҳақида қайғуришим керак ва бу бошқа воқеа. Анчелотти тарих, энди эса чипни алмаштириб, айни пайтга мослашиш лозим.

- Де Хеа ҳақида қандай ўйлайсиз?

- Яхши дарвозабон. Ўйлашимча, МЮда яхши ўйнади. Бошқа посбонлар сингари у ҳурматга лойиқ.

- Энди сизда янада кўпроқ рақобат бўладими?

- Хотиржамман ва ҳар қандай ўйинчи билан рақобатга тайёрман – бу тушунарли. Ўз ҳудудимни ҳимоя қиламан ва асосий таркиб дарвозабонига айланиш учун бор кучимни ишга соламан, шунга ҳаракат қиламан. Орзуларим сари курашишда давом этаман.

- Ҳозир сиз жароҳатлангансиз, Де Хеанинг ўтиши сўроқ остида. Ҳамма нарса Касильяс яна асосий посбон бўлишига қараб кетмоқда.

- Мен фақат ўз ишим ҳақида қайғураман. Тез орада 100 фоизга тайёр бўламан. Мавсумга доимгидек катта хоҳиш билан яқинлашяпман, асосий таркиб футболчиси бўлишни истайман. Бунга доим интиламан ва ишлайман. Бу йил қандай келишини кўрамиз.

- Кейлор Навас бу мавсумдан нима кутмоқда?

- Фаолиятимдаги бошқа мавсумлар сингари муҳим йил. Ҳар бир мавсумга ўхшаш руҳият ва кўпроқ ўйнаш хоҳиши билан кириб бораман. Жамоага совринлар ютишда ёрдам бериш зарур.

- Луис Льописнинг Мадридга келиши сизга устунлик берадими? (“Реал” яқинда “Леванте”нинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи Луиса Льописни ишга олди. У “дарвозабонлар директори” лавозимида ишлаб, барча жамоаларнинг дарвозабонлар тайёргарлигига жавоб беради, болалар жамоасидан асосий таркибгача)

- Йўқ. Бундан “Реал” ютади. У ажойиб мутахассисга эга бўлди.

- Серхио Рамос ҳақида сўрамоқчимиз. У билан гаплашдингизми?

- Йўқ, у билан суҳбатлашмадим. Серхио биз учун жуда муҳим ўйинчи ва умид қиламанки, у билан билан қолади. Вазият қандай кўриниш олишини кузатамиз.

- У “Реал”да қолишни хоҳлайдими?

- Билмайман, ундан сўраш керак. Унинг жамоадаги дўсти сифатида айтишим мумкинки, бу шахсий ҳолат. Ўз фикримни билдиришим керак эмас.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика